volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Истамов Саъдулло Тошпулатович

Истамов Саъдулло Тошпулатович

 
Истамов Садулло Тошпўлатович
Навоий вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи. 
Телефон224-07-91
Қабул кунлари:
Ҳар ҳафтанинг душанба ва шанба кунлари соат 8:00дан 11:00гача
Туғилган 11.10.1957
Миллати: ўзбек
Маълумоти: олий

 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1979-1982 йй.- "Бухороирригацияқурилиш” трести қурилиш лабораторияси мухандиси,бош мухандиси

1982-1986 йй.-"Бухороирригацияқурилиш” трестига қарашли Қизилтепа механизациялашган кўчма

жамланма устаси, иш юритувчиси.

1986-1993 йй. - "Навоийсувқурилиш” трестига қарашли Қизилтепа туманидапги 5-сон механизациялашган кўчма жамланмаси бош мухандиси

1993-1998 йй. - "Навоийсувқурилиш” трестига қарашли Қизилтепа туманидапги 4-сон механизациялашганкўчма жамланмаси бошлиғи

1998-1999 йй. - "Навоийсувқурилиш” трести бошқарувчиси.

1999-2002 йй. - "Навоийсувқурилиш” акциядорлик жамияти раиси

2002-2015 йй. - Навоий вилоят Конимех тумани хокими

2015 й.-ҳ.в. - Кармана-Конимех ирригация тизимлари бошқармасининг бошқарма бошлиғининг

биринчи ўринбосари


Вазифалари
Узбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги
ПФ-3226-сонли Фармонида белгилаб берилган қишлоқ ҳужалигини замонавийлаштириш ва баркарор ривожлантиришга қаратилган ягона стратегик сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишни, қишлоқ ва сув ҳужалиги ташкилотлари ва корҳоналарининг имкониятларидан комплекс ва оқилона фойдаланишни таъминлайди.
Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шаҳсан жавоб беради.
Узбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳужалиги вазирлигига, вилоят ҳокимлигига қишлоқ ва сув ҳужалигини ривожлантиришнинг истиқболли масалалари буйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган маълумотнома, ҳат ҳамда бошқарманинг молиявий ва бошка ҳужжатларини имзолайди.
Агросаноат соҳасига алоқадор ташкилотлар, бирлашмалар, уюшмалар билан ҳамкорликда вилоят миқёсидаги кенг куламли, истикболли долзарб масала ва муаммоларни куриб чикиб, ҳал қилиш учун таълуқли юқори ташкилотларга таклиф киритади.
Асосий максад: Вилоятда деҳқончилик тизимини туғри ташкил этиш, тупроқ унумдорлигини яҳшилаш ҳисобига ҳар гектар экин майдонидан олинадиган ҳосилдорликни ошириш, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерга ва атроф муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандаларга қарши комплекс курашиш юртимизнинг асосий бойлиги ҳисобланган паҳта, дон, пилла ва бошка аҳоли истеъмоли учун зарур булган экинлардан юқори ҳосил етиштириш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга эришиш.
Вилоятда паҳта, ғалла, полиз, мева, сабзавот, чорва ва пилла маҳсулотларини купайтириш, фермер хўжаликларни иқтисодий барқарор ривожлантиришни ва деҳқонларни турмуш тарзини яҳшилашга эришишни таъминлаш.
Қишлоқ хўжалик теҳнологияларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш соҳада янги агротеҳнологияларни жорий этиш ва моддий ресурслардан мақсадли фойдаланиш.
Қишлоқ ҳужалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва юритишнинг асосий шакли сифатида фермер ҳужалигини жадал ривожлантириш зарур шарт-шароитларни яратиш.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги
ПК-308-сонли "Шаҳсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини купайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш. ;
Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни йулга қуйиб, мавжуд кайта ишлаш корҳоналарини тула қувват билан ишлашини таъминлаш.


I. Бошқарув лавозимига кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Агросаноат мажмуага таълуқли лавозимларга қадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларни тайёрлаш тизимини шакллантириш.
Соҳа раҳбарларининг бошқариш фаолиятини амалга ошираётган соҳалар жараёнида уларнинг урнини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиб, кадрларни излаш, танлаш, тарбиялаш ва жой-жойларига қуйиш буйича олиб бораётган ишларни янада яҳшилаш, маънавий етук, билимли, истеъдодли истиқлол ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаш ва уларга қобилиятларини намоён этишлари учун имкониятлар яратиш. Соҳадаги бошқарув лавозимларига ишлаётган кадрлар фаолиятини доимий таҳлил этиб бориш.

II. Қишлоқ ҳужалигида иқтисодий ислоҳотларни жорий этиш.
Бозор ислоҳотларининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми сифатида иқтисодиётнинг қишлоқ ҳужалигига ҳусусий секторни ҳар томонлама қуллаб-қувватлантириш ва ривожлантириш;
фермер хўжаликларини ривожлантиришни янги поғонага кутариш, қишлоқ ҳужалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кенг куламли суғурта хизматлари курсатиш тизимини жорий этиш, айниқса қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ал оҳи да эътибор қаратиш.
Ҳусусийлаштириш жараёнини ва иктисодиётдаги ҳусусий секторнинг ролини кучайтириш ҳамда қишлоқ хўжалик соҳасида ислоҳотларни чукурлаштиришга каратилган катор фармонларни айнан шу масалаларга йуналтирилганлигини инобатга олиб :
иқтисодий муносабатларни янада эркинлаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларни фаолиятига асоссиз аралашувларини бартараф этиш:
ҳусусийлаштириш жараёнларини чукурлаштириш ва тезлаштириш, ҳусусий сектор фермер хўжаликлари ва тадбирқорлик фаолиятининг кенг ривож топиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган корпоратив бошқарув тизимини тартибга солиш;
деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ ҳужалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корҳоналарини ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга кумаклашиш;
ҳуқуқий меҳанизмларни шу жумладан рақобатни ривожлантиришга, хўжалик юритувчи субъектлар уртасидаги муносабатларни шартнома асосида шакллантиришга ёрдам берадиган меҳанизмларни кучайтириш, шартнома тузаётган томонларнинг ҳуқуқлари узаро мажбурият ва масъулиятларини аниқ белгилаб қуйиш;
фермер хўжаликларига меҳанизация хизматлари курсатишда уларни ёқилги-мойлаш маҳсулотлари, минерал уғитлар ва сифатли экиш материаллари билан таъминлашда кичик теҳнологиялар билан жиҳозлашда ёрдам курсатишни кенгайтириш, ахборот хизмати курсатишни яҳшилаш, лизинг шартлари асосида теҳника сотиб олиш масалаларини ҳал килиш;
фермерларнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
фермер хўжаликларининг тулиқ иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлайдиган ва фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага берилган қишлоқ ҳужалиги ер ресурсларидан мақсадли, оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантирадиган ҳуқуқий шарт-шароитлар ва кафолатларни яратиш;
қишлоқ ҳужалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни молиялаштиришнинг бозор тамойилларига жавоб берадиган ҳамда молиялашнинг услуб ва шаклларини таъминлашда, молиявий маблағлардан фойдаланишда фермер ҳужалигининг мустақиллигини, барча ҳаражатини қишлоқ ҳужалиги маҳсулотини сотишдан тушадиган даромадлари ҳисобига қоплашни таъминлайдиган ишончли тизимини шакллантириш;
бозор шароитида бизнесни бошқариш куникмаларига эга булган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутаҳассисларини тайёрлаш тизимини яратиш;
қишлоқ ҳужалиги ислоҳ қилишига оид қонун ҳужжатларига мувофиқ фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ ҳужалигининг бошқа соҳаларида ислоҳотларини кенг куламда жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган тадбирлар дастури ижросини таъминлаш;
Деҳқон ва фермер хўжаликларига мурожаат қилиб, қишлоқ ҳужалигига саноатни киритиш буйича дастур ишлаб чикиб, ундан банклар ташқи иктисодий алоқалар агентлиги имкониятларидан фойдаланиб фермерларга ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун маблағлар сарфланишини куриб чиқиб, таклифлар киритиш.
III. Ресурслардан фойдаланиш.
Муҳим материал ва табиий ресурслар-экин майдонлари суғориш суви ва ёқилғи энергетика, минерал уғит, ҳом ашё ва бошқа ресурслардан тежамли, самарали эҳтиётлаб фойдаланишни таъминлаш;
ер, сув, ёқилғи-энергетика ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланишни рақбатлантирувчи иқтисодий меҳанизмни жорий этиш, улардан тежамли, эҳтиётлаб ва самарали фойдаланаётган ҳодимларни рағбатлантириш, шунингдек сувдан фойдаланиш соҳасида бозор муносабатларини ривожлантириш;
табиий минерал ҳом ашё ёқилғи-энергетика ресурсларидан ҳужатсизларча фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш.
IV. Асосий тадбирлар.

Кургазмали семинарлар селектор йигилишлари, қишлоқ хўжалик экинларини экиш мавсум давомида белгиланган агротеҳник тадбирларни амалга ошириш ҳосилни йиғиштириб олиш тадбирларини сифатли ва уюшқоқлик билан утказилишини ташкил этиш, янги агротеҳнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш қишлоқ ҳужалиги теҳникаларйни сақлаш ва улардан фойдаланиш, 2015 йил якунлари таҳлили ҳамда 2016 йилда қишлоқ ҳужалигида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб ижросини таъминлаш.

V. Қуйидаги комиссиялар ва штаблар ишини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандаларга қарши комплекс курашиш;
қишлоқ хўжалик экинларини уруғликларини яҳшилаш мақсадида уруғлик етиштирадиган фермер хўжаликларни тендер асосида танлаш;
кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш ва назорат қилиш;
қишлоқ хўжалик экинларини пайҳон қилишга қарши кураш олиб бориш буйича ишчи гуруҳлари.

VI. Фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқадиган масалалар.
Тасдиқланган жадвал асосида фуқароларни қабул қилиш, уларнинг ариза ва шикоятларини белгиланган тартиб ва муддатида урганилишини таъминлаш.
2016 йилда фермер хўжаликларида келиб чиқадиган муаммолар, эътирозлар ва аҳоли томонидан билдирилган норозиликларни жойига бориб, қайта таҳлил этиш комиссиялари билан ҳамкорликда аниқ сабабларини урганиб, камчиликларни бартараф қилиш ва аризаларни урганишда ҳолислик ва ҳаққонийлик тамойилларига алоҳида эътиборни қаратиш.
Ариза ва шикоятларда кутарилган муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини урганиб, мунтазам таҳлил қилиб бориш ва мониторингини юритиб мунтазам таҳлил кириб бориш.

Маълумотни таҳрирлади: info - 23-12-2017, 15:50

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
  Санақулов Мизроб Фармонқулович Навоий вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Жанхужаев Серик Бабакулович  Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Қаршиев Ҳаким Қайтарович вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси молиялаштириш ва...
                       ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: