volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » ЕР ҲАЙДАСАНГ - КУЗ ҲАЙДА(19.09.2014)

ЕР ҲАЙДАСАНГ - КУЗ ҲАЙДА(19.09.2014)

17.11.2009
ЕР ҲАЙДАСАНГ - КУЗ ҲАЙДА
Ерларни кузда шудгорлашнинг ўзига хос афзалликлари бор.

Кузги шудгордан кейин тупроқнинг агрофизик, микробиолигик хусусиятлари, жумладан, тупроқнинг донадорлиги, сув ўтказувчанлиги яхшиланади, микробиологик жараёнларнинг фаол ўтиши учун шароит яратилади. Ерларнинг сифатли шудгор қилиниши шўрланган ерларнинг шўрини сифатли ювилишига ёрдам беради. Қишда ёғинлар ҳисобига етарли нам тўпланиши натижасида баҳорда чигитнинг табиий намлик ҳисобига ундириб олиш имконини беради. Сифатли шудгор ғўза парваришида бажариладиган барча агротехник тадбирларга ижобий таъсир кўрсатади.

Шудгор олдидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши зарур.

Шудгор қилинадиган майдонлар дастлаб ғўзапоя ва бошқа экинлардан тозаланади. Ғўзапоялар КВ – 4, КВ – 3,6 маркали ғўзапоя юлгичлар ёрдамида илдизи билан кўчирилиб, БУ – 400 ёки ВНШ -3,0 маркали техникалар ёки қўлда тўплаб, дала ташқарисига чиқарилади. Ғўза илдизида вилт ва бошқа касаллик тарқатувчилар бўлганлиги учун уларни илдизи билан юлиб олинади. Сўнгра паст баландликлар текисланиши, ўқ-ариқлар кўмилиши ҳамда маҳаллий ўғитларнинг 100 фоизи, фосфорли ўғитларнинг 70 фоизи, калийли ўғитларнинг 50 фоизи бир текисда сочиб чиқилиши керак. Шўри ювиладиган майдонларда минерал ўғитлар баҳорда, экиш олдидан солинади.

Шўри ювиладиган майдонларнинг гектарига 20–30 тонна гўнг солинса, тупроқ шўри яхши ювилади, унумдорлиги яхшиланади, минерал ўғитлар самарадорлиги ортади, тупроқдаги сувда қийин эрийдиган макро ва микроэлементлар ўсимлик томонидан осон ўзлаштириладиган шаклга ўтади.

Шудгорлашнинг сифати ҳайдов чуқурлиги ва қулай муддатларда ташкилланишига боғлиқ

Шудгорлаш 35-40 см, бегона ўт босган майдонларда 40-45 см чуқурликда ПЯ - 3-35 ва ПД-4–35 қўш ярусли, чимқирқарлар ўрнатилган омочлар билан амалга оширилади. Бундай омочлар билан шудгор қилишда тупроқнинг 15–20 см. юза қисмидаги бегона ўт ва уруғлари ҳайдов ости қатламига тушиб, кейин чириб кетади.

Кучли даражада шамол эррозиясига чалинувчан, енгил механик таркибли ерларда баҳорда 25-30 см чуқурликда ҳайдов ўтказиш яхши натижа беради. Шудгорлашнинг энг мақбул муддати 25-октябрдан 1- декабргача бўлган давр оралиғи ҳисобланади.

Ерларни шудгорлашда уларни белгиланган чуқурликда, сифатли ҳайдаш, ер қирғоқларини чала қолдирмасдан тўлиқ гектарлар ҳосил қилиш ва мавжуд техникалардан унумли фойдаланиш, келгуси йили мўл ҳосил олишда ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

- Ерларни сифатли ҳайдаш учун ҳайдов агрегатлари талаб даражасида созланиши керак.

- Плуг (омоч) лемехларининг шакли ва ўлчамлари андоза ёрдамида текширилади: бунда лемех тиғининг узунлиги андоза ўлчамларидан 15 мм, елкасининг узунлиги 10 мм ва эни 5 мм гача катта ёки кичик бўлишига рухсат этилади; ағдаргич ва лемехнинг четлари бир вертикал текисликда ётиши лозим. Ағдаргич(отвал) дала четининг юқори нуқтаси эгат томонга кўпи билан 10 мм оғиши мумкин. Лемехнинг ағдаргич билан туташган жойида кўпи билан 1 мм тирқиш бўлишига йўл қўйилади; шу жойдан лемех ағдаргичдан кўпи билан 2 мм кўтарилиб туриши мумкин; ағдаргичнинг лемехдан кўтарилиб туришига йўл қўйилмайди. Акс ҳолда корпусга тупроқ ёпишиб, плугнинг тортиш қаршилиги ошади.

Икки ярусли плугларда уларнинг юқори ярус корпуслари пастки ярус корпусларига нисбатан 45 – 55 см олдинга ва плуг рамаси бўйлама ярусларининг чап томонидан жойлаштирилиши керак. Ҳайдов чуқурлиги 30 см бўлганда юқори ярус корпуслари пастки ҳолатга, 30 см дан кўп бўлганда юқори ҳолатга ўрнатилади.

Чимқирқарли плугларда (ПН – 4-35, ПЛН – 5-35, ЛД – 100) чимқирқарлар асосий корпусга нисбатан 25 – 30 см олдинда туриши, унинг ҳайдаш чуқурлиги 10 -12 см оралиқда бўлиши керак.

Айланма 165 ва ЛД – 100 плугларни "Магнум" тракторига осишдан олдин трактор ўрнатиш қурилмасининг чегараловчи блоклари эркин, яъни иш жараёнида пастки тортиқларнинг шарнири ердан 15 – 20 см баландликда юрадиган қилиб ростланиши керак. Бундан ташқари тракторнинг ўнг ва чап ғилдиракларидаги босим бир хил бўлиши зарур. Пахта далаларини ҳайдашда 165, ЛД – 100 плуглари қамров кенглиги 180 см бўлиши мақсадга мувофиқдир, чунки бунда бутун пайкал бўйлаб тупроқни бир хил чуқурликда ва бир текис ҳайдалишига, бегона ўтлар, ўсимлик қолдиқларининг чуқур кўмилишига эришилади.

Плуг рамаларининг кўндаланг ва бўйлама текисликларда оғиши натижасида унинг корпуслари тупроққа нотекис ботадиган бўлади. Шунинг учун плуг рамаси иш жараёнида дала юзига параллел жойлашган бўлиши керак. Бунга тракторнинг ўрнатиш механизмини юқориги тортқиси узун ёки калта қилиб, кўндаланг оғиши эса пастки бўйлама тортқилар кашакларининг узунлигини ўзгартириб созланади. Агар ер бир текисда марза ва эгатлар ҳосил қилинмасдан ҳайдалса, у ҳолда плуг тўғри созланган бўлади.

Ер айланма 165, ЛД – 100 плуглари билан ҳайдалганда дала тахталарга бўлинмайди, чунки бу плугларни ўнгга ва чапга ағдарадиган корпуслари бўлганлиги учун дала бир текис ҳайдалади. Бунда ҳайдов чуқурлигининг бир текис бўлиши учун тракторнинг осиш механизми "позицион" ҳолатга қўйилиши керак.

- Айланма плуглар бўлмаганда эгатлар ҳосил қилмасдан далаларни бир текис ҳайдаш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак.

- Ҳайдаш учун айланма плуглар бўлмаган тақдирда дала маълум ўлчамдаги тахталарга бўлинади. Тахтанинг кенглиги даланинг узунлигига боғлиқ. Тахтанинг кенглиги кичик бўлганда далада жуда кўп марза (пушта) ва эгатлар ҳосил бўлади, катта бўлганда эса агрегатнинг салт юриши ва унга кетадиган вақт кўпаяди, агрегатнинг иш унумдорлиги эса камаяди. Дала узунлиги 300 - 400 м бўлганда тахтанинг кенглиги 50 – 60 м, узунлик 600, 1200 ва 1500 м бўлганда мос равишда 60, 100 ва 120 м бўлиши керак.

- Техникалар таъсирида ҳайдов ости қатламини зичлашиб кетишининг олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим.

- Далада ғилдиракли тракторларнинг ишлатилиши, ерни узлуксиз равишда бир хил чуқурликда ҳайдаш, кўплаб майдонлар ҳайдов ости қатламининг зичлашиб кетишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида тупроқнинг агрофизик, агрокимёвий ва микробиологик хусусиятларининг ёмонлашиб кетишига, жумладан, пахта ҳосилдорлигининг 30 – 40 фоизга пасайишига сабаб бўлади. Шунинг учун барча далалар 2 – 3 йилда чуқур юмшатилиши керак. Бунда ГРХ – 2 50, ГРП – 3/5 ва хўжаликлардаги мавжуд чуқур юмшатгичлар қўлланилиши лозим.

- Ҳайдов сифати қуйидаги усулда назорат қилиб борилиши керак.

- Ҳайдов сифати унинг бир хил чуқурликда бўлиши, тупроқ қатлами қай даражада ағдарилганлиги, унинг қай даражада майдаланганлиги, шудгорда палахса, эгат ва марзаларнинг кам бўлишлиги билан белгиланади. Ҳайдов сифатига бўлган асосий агротехник талаблар орасида ҳайдов чуқурлиги ва унинг бир текисда бўлиши ҳамда бегона ўтлар, уларнинг уруғлари ва илдизларининг кўмилиш чуқурлиги ҳисобланади. Чуқурлик эгат ўлчагич ёки оддий линейка билан аниқланади. Уни аниқлашда плугнинг охирги корпуси қолдирган эгат чуқурлиги даланинг 25 жойидан ўлчанади. Кейин ҳамма кўрсаткичлар қўшилиб, ўртача кўрсаткич аниқланади. Сифатли ҳайдалган ерларда ҳайдаш чуқурлиги белгиланганидан 1 – 2 см. дан ортиқ фарқ қилмаслиги керак.

Бегона ўтларнинг кўмилиш чуқурлиги ҳам даланинг 25 жойидан ҳайдалган ерни кавлаш ва шудгор юзасидан бегона ўт ётган чуқурликкача бўлган масофани ўлчаб аниқланади. Бегона ўтлар кўмилган чуқурлик ўртача 20 см дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир.

Шудгорда диаметри 5 см. дан кичик бўлган кесаклар 70 фоизни ташкил қилиши, ҳайдовда ҳосил бўлган пушталарнинг ўртача баландлиги 5 см. дан ошмаслиги керак.

- Тупроқ шўрини ювишда қуйидаги агротехник тадбирларни амалга оширилишига аҳамият берилиши керак.

- Тупроқ шўрини ювиш кучли ва ўртача даражада шўрланган майдонларда ноябр-декабр, кучсиз шўрланган майдонларда январ ойида ўтказилганда яхши натижа беради. Бу даврда сизот сувларнинг сатҳи чуқур жойлашган бўлиб, тупроқ таркибидаги тузлар яхши ювилади.

Шўр ювишни кучли ва ўртача шўрланган майдонларда қаттиқ совуқлар тушгунча тугаллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳаво ҳароратининг пасайиши ва тупроқ ҳайдалма қатламининг музлаши оқибатида зарарли тузларнинг сувда эрувчанлиги пасаяди, ювилиши ёмонлашади.

Шўр ювиш юқори самара бериши учун зовур тармоқлари ишчи ҳолатда бўлиши, майдон чуқур юмшатилган, шудгорланган, шудгор остига органик ўғит солинган бўлиши керак.

Шўрнинг сифатли ювилишида шудгорланган ерларнинг яхши текисланиши муҳим аҳамиятга эга. Ер сифатли текисланса, сув бир текисда ётади, туз яхши ювилади ва баҳорда ер бир текисда етилади.

Оғир механик таркибли ерларда нишабликка қараб 10х10 ёки 20х20 метр ўлчамларда, ўрта механик таркибли ерларда нишабликка қараб 15х30 ёки 25х50 метр ўлчамларда пол олинади. Пол тўсиқларининг баландлиги 60-80 см бўлиши талаб этилади.

Шўр ювишда полларнинг емирилиб кетиши, сувнинг биридан иккинчисига ўтиб кетиши, сувнинг кўллаб қолиши ва зовурларга оқиб кетишига йўл қўйилмайди.

Кучсиз шўрланган майдонларда полларга 12-15 см қалинликда (гектарига 1500-1800 м3), ўртача шўрланган майдонларда 20-25 см қалинликда (гектарига 2000-2500 м3), кучли шўрланган майдонларда 25-35 см қалинликда (гектарига 2500-3500 м3) сув қамалади.

Сув қамаш даври 2-4 соат бўлиши, берилаётган сув миқдори 50 л/секунддан кам бўлмаслиги керак.

Шўр ювиш кучсиз даражада шўрланган майдонларда 1 марта, ўрта даражада шўрланган майдонларда 2 маротаба, кучли даражада шўрланган майдонларда 2-3 марта амалга оширилади.

Кучли шўрланган майдонларда 2 чи ва 3 чи сувни енгил тупроқларда 2-3 кун, ўрта механик таркибли тупроқларда 5-6 ва оғир механик таркибли тупроқларда 7-8 кундан кейин қайта бостириш яхши самара беради.

Шўр ювишни катта майдонларда қисқа муддатларда ўтказиш мақсадида ери сифатли текисланган, нишаблик (нол) бўлмаган ерларда 0,5 – 1,0 гектар ўлчамларда дамбалар олиниши, бунда дамбаларга баландлиги 1,0 метрдан кам бўлмаган тўсиқлар қилиниши мумкин.

Шўри сифатли ювилган майдонларда баҳорда чигит бир текисда, бехато униб чиқади ва жадал

ривожланади. Минерал ўғитлар самарали таъсир кўрсатади, ғўзада ҳосил тўплаш жараёни яхшиланади, чаноқдаги пахтанинг вазни ортади, пахтадан юқори ҳосил олинади.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
"Ўзгидромет” маркази маълумотларига кўра, январь ойи кўп йиллик об-ҳаво ҳароратига...
Ерларни ҳайдовга тайёрлаш. Далалар ғўзапоя ва бошқа ўсимлик қолдиқларидан...
Республикамизнинг табиий тупроқ-иқлим шароитларида қишлоқ...
Ғалла майдонларини экиш мавсумига сифатли тайёрлаш, ҳар бир...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: