volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 13.02.2015 Тракторларни таъмирлаш бўйича тавсиялар

13.02.2015 Тракторларни таъмирлаш бўйича тавсиялар

13.02.2015 Тракторларни таъмирлаш бўйича тавсиялар
Фермерларимиз тракторлардан, айниқса, тўрт ғилдиракли универсал-чопиқ тракторлардан йил давомида фойдаланадилар. Шу боис улар доимо техник жиҳатдан ишга соз ҳолатда бўлиши керак. Тракторларни таъмирлашга тайёрлаш. Устахонага келтирилган ҳар қандай трактор таъмирга топширишдан олдин мой, чанг ва зангдан қирғич, симли чўтка ёрдамида яхшилаб тозаланади. Шундан сўнг бетонланган ёки асфальтланган, яъни қаттиқ юзали майдончада тўрт тарафидан юқори босимли сув сепиб ювилади. Ювиш қурилмаси бўлмаган тақдирда уни водопровод сувида ҳам ювса бўлади. Тракторнинг двигатели, картер, ёнилғи, мой ва гидравлика насослари, редукторлар, узатмалар қутиси, гидрокўтаргич каби суюқлик солинадиган узеллар керосин ёки махсус эритмаларнинг бири билан ювилади. Эритмалар таркиби: 1 литр сувга 100–150 грамм кальцийлаштирилган сода; 1 литр сувга хлорид кислотанинг 5 фоизли эритмасидан 100 грамм; 1 литр сувга 75–80 грамм каустик сода ва 25 грамм керосин.
Тракторни таъмирлашга топширишдан олдин унинг электр жиҳозлари, ёнилғи насоси ва форсункалари, вентилятор тасмалари ечиб олинади ва омборга топширилади. Узатмалар қутиси, кетинги кўприк ва охирги узатмаларнинг картерларидаги мой тўкиб юборилади, ўрнига дизел ёнилғиси қуйилади ва 5–10 дақиқа мобайнида трактор барча узатмаларда ҳайдалади. Ифлосланган ёнилғи тўкиб ташланади. Двигател картерини ювиш учун ундаги мой ўрнига дизел ёнилғиси солинади ва двигател 3–5 дақиқа салт ишлатиб қўйилади, кейин ифлос аралашма тўкиб ташланади. Трактор қисмлари созлигини баҳолаш. Созлик шартлари: тўла жиҳозланган; ёнилғи, мой ва бошқа суюқликлар томчиламайди; ҳамма детал, узел ва агрегатлар пухта маҳкамланган; ўлчов, ёритиш ва электрон асбоблар яроқли; капотлар, ойналар ва кабина эшиклари шикастланмаган ва синмаган; мажбурий жойлар ёғланган.
Двигател енгил ўт олади, барқарор ишлайди, бегона шовқин ёки товуш чиқмайди; ёнилғи ва мой сарфи меъёрда, ёнилғи билан таъминлаш ва газ тақсимлаш системасининг бирикмалари маҳкам; тирсакли вал барқарор айланади, двигателнинг қуввати номинал даражада. Занжирли тракторларда треклар бармоқлари, етакловчи ғилдираклар тишлари чегарада едирилган, таянч катоклари ва йўналтирувчи ғилдираклар лапангламай айланади; ғилдиракли тракторларда рул чамбарагининг эркин йўли меъёрида, рул механизми ва ғилдиракларининг созланиши бузилмаган. Гидравлик осиш системаси машиналарни равон кўтаради ва туширади, механизмлар ишончли, бирикмалардан суюқлик томчиламайди; электр қурилмалари двигателни равон юргизишни ва кечалари йўлни яхши ёритишни таъминлайди. Созлик шартлари бажарилмаган тақдирда қисм ва агрегатларнинг ишлаш ҳолатига қараб носозлик белгилари ва сабаблари аниқланади. Носозлик белгилари ва сабаблари. Дизель бехосдан тўхтади (шовқин сўндиргичдан қора тутун, сапундан эса буғ чиқмоқда) – тирсакли вал бир ёки бир нечта поршен цилиндр гильзаларида қисилиб қолган; дизель тақиллаб ишлаяпти – поршен ва гильзалар ейилган; дизелдан қора тутун чиқмоқда – тақсимлаш шестернялари нотўғри ўрнатилган; дизель қизиб кетмоқда – совитиш суюқлиги камайган, шамолпаррак тасмаси бўшашган, радиатор ифлосланган, совитиш тизимида чўкинди ва қуйқа бор, термостат клапани тўлиқ очилмаган ёки радиаторни шторкаси ёпиқ; мой босими паст – монометр носоз, блок-картер тубида мой меъёридан кам, қувурлардан мой томчилаяпти ёки насос трубкаси тиқилиб қолган; мой босими умуман йўқ – монометр носоз; мой насосининг вали синган; насос юритмаси шестернясининг штифти кесилган; центрафуганинг насадкаси жойидан қўзғалиб қолган; мойнинг босими юқори – центрафуганинг сақлаш клапани ёпиқ ҳолатда қисилиб қолган; мой сарфи юқори – поршен ҳалқалари ва ариқчалари ейилган; улар орасида катта тирқиш пайдо бўлган; гильзаларнинг конуслиги ва оваллиги бузилган; дизель ўт олмаяпти – ёнилғи билан таъминлаш тизимига ҳаво кирган; фильтрлар ифлосланган; ёнилғи насосининг рейкаси қисилиб қолган; дизель текис ва тўла қувват билан ишламаяпти – таъминлаш тизимига ҳаво кирган; ёнилғи пуркагичнинг нинаси қисилиб қолган ёки тешиклари коксланган; ёнилғи босими паст; насос бузилган; плунжер қисилиб қолган; плунжерлар жуфтлиги ейилган; насос ростланмаган; дизелдан қора тутун чиқмоқда – ҳаво билан кам таъминланмоқда; фильтр элементлари ифлосланган; ёнилғи пуркагичнинг нинаси қисилиб қолган; ёнилғи пуркашни илгарилатиш бурчаги нотўғри ўрнатилган; дизелдан таққиллаган товуш чиқмоқда – ёнилғи пуркашни илгарилатиш бурчаги олдинроққа ўрнатилган; форсункалардан бири ишламаяпти; дизель бир маромда ишламаяпти – ёнилғи насоси регуляторининг корпусида мой сатҳи баланд; ёнилғи насосини рейкаси ёки меъёрлагич юритмаси қисилиб қолган. Тишлашиш муфтаси салт айланмоқда – сиқиш подшипниги тираки ва қисиш ричаглари ҳалқаси оралиғида тирқиш йўқ; етакланувчи дискнинг фрикцион қопламаси ейилган; сиқувчи пружиналар эскирган ёки синган; етакланувчи дискнинг фрикцион қопламаси мойланиб қолган; сиқувчи диск қийшайган; муфта тўлиқ ажратмаяпти – сиқиш подшипниги тираки ва қисиш ричаглари ҳалқаси оралиғидаги тирқиш катта; оралиқ диск ўрта ҳолатга ўрнатилмаган; етакланувчи диск қийшайган; сиқувчи диск қийшиқ турибти; педалнинг эркин йўли йўқ; муфта буровчи моментни тўлиқ узатмаяпти – педалнинг эркин йўли йўқ; етакланувчи дискнинг фрикцион қопламаси ейилган; етакланувчи диск мойланган; Мой сизаяпти – бирикмалардаги болт ва гайкалар тортилмаган; корпус ва қопқоқлар орасидаги қистирмалар мойни ўтказиб юбормоқда. Узатма қийин қўшиляпти – блокировка механизми ростланмаган; шлицалар урилган, ғилдираклар тишлари ейилган; узатма ўз-ўзидан ажралиб кетаяпти – узатмаларни қўшиш вилкаси ва тишли ғилдираклар кареткасининг ҳалқасимон чуқурчалари ейилган; узатмаларни қўшиш вилкасини қотириш болтлари бўшаган; қайдлаш қурилмаси ейилган; трансмиссиядан ортиқча шовқин эшитилмоқда – дифференциалдаги роликли подшипникларнинг бўйлама люфти катталашган; асосий узатма шестерняларининг тишлари кўп ейилиб, ён тирқиш 1,5 мм. дан каталашган ёки дифференциалдаги роликли подшипниклар ортиқча ейилган. Олдинги ғилдирак шиналари тез ейилмоқда ва қатламларга ажралиб кетмоқда – ғилдиракларнинг яқинлашуви бузилган; шиналардаги ҳаво босими меъёрларга мос келмайди; олдинги ғилдираклар текис ҳаракатланмаяпти – ғилдиракларнинг яқинлашуви бузилган; ғилдиракларнинг конуссимон подшипникларида тирқиш катта; ўнг ва чап ғилдираклар шиналаридаги ҳавонинг босими ҳар хил; балон дискда айланиб, унинг ёнларида ёриқлар пайдо бўлмоқда – ғилдирак шиналаридаги ҳавонинг босими жуда кам. Руль чамбарагини буриш қийин – гидрокучайтиргич тизимида мой етарли эмас ёки ҳаво кириб қолганлиги сабабли мой кўпикламоқда; насос дозаторнинг сақлаш клапани бузилган; насосдан мой сизиши ортган; червияк–сектор илашмаси қадалган; салт бурилиши катта – червияк–сектор илашмасининг тирқиши ортган; карданли муфта юритмаси бирикмаларидаги тирқиш катта. Тормозлар ёмон ишлаяпти – тормозлар бошқаруви созланмаган; бириктирувчи дисклар қопламаси мойланган ёки ейилган. Аккумулятор батареялари қайта зарядланмоқда – қисқа туташув ёки конденсатор занжирида узилиш бор; ростланувчи қувват ортиб кетган; мавсумий ҳолатни ростловчи винт "З”–қиш(белги)га ўрнатилган; аккумулятор батареялари зарядланмайди – ростланувчи қувват камайиб кетган; мавсумий ҳолатни ростловчи винт "Л”–ёз(белги)га ўрнатилган. Гидравлика насоси мой бермаяпти ёки кам миқдорда ҳайдаяпти – бакда мой йўқ, мой сатҳи паст, зичловчи ҳалқалар йиртилган ёки ейилган; насос ишлаганда бакнинг бўғизидан кўпик сачрамоқда – насос етакчи шестерняси валининг зичлагичидан, сўрувчи қувурни насосга бириккан жойидан ёки бирлаштирувчи қувурлар орқали ҳаво сўрилмоқда; иш жараёнида насос ва мой тез қизиб кетмоқда – золотник қадалиб қолган ва тақсимлагич клапани "осилиб” қолган; мой қувурларини беркитиш муфтасининг гайкаси бўшаб қолган; насос ишлаганда ортиқча шовқин эшитилмоқда – бакдаги мой сатҳи жуда паст; мой қувурларининг трактор деталларига тегиб турган жойлари тебранмоқда.
Трактор двигателини таъмирлаш: цилиндрлар блокларидаги тешиклар, подшипниклар уялари, резбаларнинг ейилишлари, дарзлар ва ёриқлар тузатилиши; носоз поршен, шатун бўйинлари ва шестернялар, тирсакли валларнинг маховик ва шкивлар ўрнатиладиган жойлардаги ейилган резбалар таъмирланиши; сув насоси, радиатор ва вентиляторнинг ейилган деталлари алмаштирилиши ва стендда сув билан синаб кўрилиши; мойлаш ва газ тақсимлаш механизмларидаги нуқсонлар бартараф этилиши; двигател тақилламасдан ва тутамасдан равон ишлаши; картер, редукторлар, қувурлар ва баклардан мой ва ёнилғи томчиламаслиги; двигателдаги мой миқдори ва босими, радиатордаги суюқлик температураси меъёрида (тирсакли вал деталлари ҳамда кривошип-шатун қисмлари тез едирилмайди, двигател қизимасдан узоқ ишлайди) бўлиши мақсадга мувофиқ. Таъмирланган двигател кичик юкланиш билан стендда чиниқтирилади, аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин тракторга ўрнатилади ва ишлатиб кўрилади. Трактор йил бўйи йигирмадан ортиқ машина ва механизмлар билан агрегатланиб, далачилик юмушларини адо этади. Уларни мақбул муддатларда бажарилиши трактор пухталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бас, шундай экан, механизаторлар, фермерлар ва муҳандис-техник ходимлар юқоридаги тавсияларга амал қилиб, пухталик омили – таъмирлаш сифатига алоҳида эътибор қаратмоқлари зарур.
Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 28-07-2016, 10:20

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Кўчатлар асосан махсус кўчатхоналарда етиштирилади. Бунинг учун чуқурлиги 0,5 м,...
Сабзида фомоз касаллиги кўп учрайди. Бу экиннинг замбуруғли зарарланиши бўлиб,...
Кўчатлар асосан махсус кўчатхоналарда етиштирилади. Бунинг учун чуқурлиги 0,5 м,...
«Трактор» атамаси лотинчада «тортаман», «ташийман» деган маъноларни англатиб,...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: