volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 17.02.2015 Лалмикор ерлардан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар

17.02.2015 Лалмикор ерлардан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар

17.02.2015 Лалмикор ерлардан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар
Маълумки, мамлакатимизда лалмикор экин майдонлар 750 минг гектардан ошиқроқни ташкил этади. Бу ерлардан 130 минг гектари ёғинлар билан таъминланган майдонлардир. Деҳқон ва чорвадорларимиз суғориладиган ерлар билан биргаликда мазкур майдонлардан ҳам фойдаланиб келишмоқда. Келгусида лалми майдонлар деҳқончилиги янги техника ва технологияларни, қурғоқчиликка чидамли экинлар навларини жорий қилиш орқали янада ривожлантирилади, албатта.
FАЛЛА ЭКИНЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ Fаллаорол агрометеорологик станцияси маълумотига кўра, 12.01.2015 йил ҳолатига жами тушган ёғинлар миқдори 133,6 мм. ни ташкил этди. Бу ўртача кўп йиллик ёғин миқдорига нисбатан 75,6 мм кўпдир. Бундан кўриниб турибдики, кузги ғалла экинлари учун қулай шароит юзага келди. Fалла экинлари ҳозирда 2–3 барг, кечки муддатларда экилганлари эса тўлиқ униб чиққан ҳолатда қишламоқда. Лалмикорликда турли сабабларга кўра, кузда экилмаган майдонларга январь-февраль ойларидаги қисқа муддатли очиқ кунлари ва эрта баҳорда уруғ экиш ишлари давом эттирилади. Баҳорда ғалла экинларини қулай экиш муддати жанубий вилоятларда (Қашқадарё, Сурхондарё) февралнинг биринчи ўн кунлиги, марказий минтақа вилоятларида (Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Навоий) эса иккинчи ва учинчи ўн кунлиги ҳисобланади. Қўшимча, қайта ва баҳорги экишда биологик ҳаёт тарзи баҳорги бўлган навларни экиш тавсия этилади. Бунда буғдойнинг "Оқ буғдой”, (Грекум–40), "Сурхак–5688”, "Бахмал–97” навларини 90–100 кг/га, арпанинг "Унумли арпа”, "Нутанс–799”, "Лалмикор”, "Саврук” навларини 90–95 кг/га меъёрида экилиши лозим Республикамизнинг ёғин-сочин билан таъминланмаган текислик минтақаларида маъданли ўғитлар аксарият йилларда самара бермайди. Фақат об-ҳаво серёғин келган (300–350 мм) йиллардагина ўғитларни қўллаш тавсия этилади. Шундай пайтларда кузги ғалла экинлари учун гектарига соф таъсир этувчи модда ҳисобида 30 кг. дан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар бериш зарур. Ёғин-сочин билан ярим таъминланган лалмикор ерларда ўғитлар меъёри 40 кг/га азот, фосфор ва калийни, тоғолди ва тоғли майдонларда барча ўғитлар меъёрини 50 кг/га, серёғин келган йилларда (400–600 мм) эса 60 кг/гача (соф таъсир этувчи модда ҳисобида) бериш ҳосилдорликни ўртача 4–5 центнерга ошириш имконини беради.
Сўнгги йилларда об-ҳавонинг серёғин ва салқин келиши, ҳаво намлигининг ортиб кетиши натижасида республикамизнинг суғориладиган майдонлари каби лалми ерларида ҳам кузги ғалла (асосан буғдой) экинларининг бегона ўтлар, турли касаллик ва зараркунандалардан жиддий зарарланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Бу йил куз илиқ, намгарчилик етарли бўлганлигидан кўчат сони кўп бўлиши, бегона ўтларнинг ёппасига авж олиб, ривожланишига қулай шароит туғилди.
Бегона ўтларни камайтириш, тупроқдаги намликни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга агротехнологик тадбирлардан бири бу – бороналаш. Бу тадбирни вилоятларнинг ёғин-сочин кам бўладиган қуйи лалмикор ерларда март, ярим таъминланган қир-адирлик майдонларда март-апрель, тоғ олди ва тоғли ерларда эса май ойининг биринчи ўн кунлигида бажариш лозим.
Суғориладиган ва лалмикор майдонларда учрайдиган 500 га яқин зараркунанда ва ҳашаротлар мавжуд бўлиб, шулардан 50 га яқини ғалла ҳосилига жиддий зарар келтиради. Ҳозирги пайтда ғалла майдонларида бегона ўтларга қарши курашда Давлат реестрига киритилган гербицидлардан гектарига 75 фоизли Гранстар (15–20 г/га), "Дафосат” (10–20 г/га) 50 фоизли "Гранстар плюс” (15–20 г/га), "Биостар”, "Тайфун” (10–20 г/га) ва бошқа препаратлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қаттиқ ва чанг қоракуяга қарши уруғлик буғдой ҳар тонна уруғ ҳисобида 2,5 кг "Буғдойдор”, 0,4–0,6 л "Баҳор”, "Витавакс 200” 2,5–3 л ва бошқалар билан экишдан олдин дориланиши лозим. Сариқ ва қўнғир занг, сариқ барг доғланиши ва бошқа касалликларга қарши гектарига 0,3 л ҳисобида 33 фоизли Альтосупер, 1 кг ҳисобида 25 фоизли "Байлетон”, 0,3–0,5 л "Колосал”, 0,26 л "Титул” ва бошқа фунгицидларни пуркаш тавсия этилади. Зараркунандалардан зарарли хасва, шилимшиқ қурт, шираларга қарши курашда гектарига 0,15 л "Карате”, 1,5 л "Б-58 Янги”, 0,6–0,8 л "Децис”, шунингдек яйловзорлардаги чигирткаларга қарши 0,05–0,08 л/га ҳисобида "Децис” инсектицидларни пуркаш зарур. Барча турдаги кимёвий препаратларни ҳавонинг очиқ, шамол тезлиги 0,5 м/сек. дан ошмаган пайтда пуркаш яхши самара беради, бунда сув сарфи гектарига 200–300 л. ни ташкил этиши лозим. Лалмикор майдонларда деҳқончилик қилаётган фермер хўжаликларида уларнинг тупроқ ва об-ҳаво шароитларини, ер майдонини ҳисобга олган ҳолда ғалла – тоза ва банд шудгор – беда навбатлаб экишнинг мақбул схемаларини жорий этиш, серҳосил, маҳаллий ноқулай об-ҳаво шароитларга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларни танлаш, уларни ресурстежовчи агротехнологиялар асосида етиштириш, бу майдонлардан режалаштирилган юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг асосий шартларидан биридир.
Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 28-07-2016, 10:15

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида янги...
Келгусида лалми майдонлар деҳқончилиги янги техника ва технологияларни,...
Беда лалмикор майдонларда бошоқли дон ва бошқа экинлар учун яхши ўтмишдош экин...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: