volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитлардан табақалаб фойдаланиш ҳамда агрокимё хизматлари кўрсатиш бўйича тавсиялар

Қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитлардан табақалаб фойдаланиш ҳамда агрокимё хизматлари кўрсатиш бўйича тавсиялар

 Қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитлардан табақалаб фойдаланиш ҳамда агрокимё хизматлари кўрсатиш бўйича тавсиялар
Замонавий деҳқончиликда минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига 50 фоиздан ортиқроқ ҳосил етиштирилмоқда. Минерал ўғитларда фойдаланишга эътиборни сусайтириб юборган баъзи фермер хўжаликларида ҳосилдорлик йилдан йилга тушиб, тупроқ унумдорлиги пасайиб бормоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда деҳқонларимиз минерал ўғитларда фойдаланиш масаласига жиддий эътибор қилишлари зарур.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигигида асосан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар кенг қўлланилмокда.
 Қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитлардан табақалаб фойдаланиш ҳамда агрокимё хизматлари кўрсатиш бўйича тавсиялар
Азотли ўғитлар экинларнинг асосий озиқа моддаси бўлиб унинг ўсиши ва ривожланишини тезлатади.
Фосфорли ўғитлар юқори физик ҳусусиятига эга бўлиб тупроқ структурасини яхшилайди. Барча турдаги тупроқларда яхши самара беради, тупроқни фосфор, олтингугурт, калций билан тўйинтиради, соғломлаширади, ўсимликларнинг касалликларга қарши чидамлилигини оширади.
Калийли ўғитлар ўсимликка пишиқлик беради, унинг шира, трипс ва бошқа зарарли организмларга қарши чидамлилигини оширади, мева элементлари тўкилиб кетишининг олдини олади қурғоқчиликка бардошли қилади, сифатли махсулот етиштиришда катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қуйидаги ўғит турларидан фойдаланилмокда.
 Қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитлардан табақалаб фойдаланиш ҳамда агрокимё хизматлари кўрсатиш бўйича тавсиялар
Аммиакли-селитра – таркибида 34-34,5% нитрат ва аммиак формасидаги азот мавжуд.
Аммоний сульфат – таркибида 20,8-21,5% аммиак шаклдаги азот мавжуд.
Мочевина (карбамид) – таркибида 46% амид формасидаги азот мавжуд.
Суперфосфат- таркибида 1,5-2,5% азот ва 14-15% фосфор мавжуд.
Аммофос – кулранг ёки оқ рангдаги кукунсимон ёки донодор ўғит. Таркибида 42-50% фосфор кислотаси ва 9-12% азот мавжуд.
Аммоний сульфатфосфат – азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 22% фосфор ва 17% азот мавжуд.
Супрефос – мураккаб аралашмали азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 21-24% фосфор ва 9-11 фоиз азот мавжуд
НКФУ – азотли-фосфорли ўғит. Таркибида 7 фоиз азот ва 16 фоиз фосфор мавжуд. PS-Агро – фосфорли ўғит. Таркибида 38-40 фоиз фосфор, 4 фоиз азот мавжуд
Калий хлорид –таркибида 60-62% калий оксиди мавжуд.
Навоий Қишлоқхўжаликкимё ҲАЖ

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 10:06

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Тупроқ унумдорлигини тиклашда, минерал ўғитларнинг самарадорлигини, қишлоқ хўжалик...
Биринчи озиқлантиришда ўғит ўсимликлар қаторидан 15-18 см, шоналаш даврида 20-22 см...
Жаҳон тажрибаларида минерал ўғитлар сарфи қандай? Бу саволга...
Мураккаб ўғитлар ҳақида маълумот....
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: