volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » КАЛИЙ ЎҒИТИ ҳосил сифати ва ҳосилдорликни оширишда қандай ўрин тутади?

КАЛИЙ ЎҒИТИ ҳосил сифати ва ҳосилдорликни оширишда қандай ўрин тутади?

КАЛИЙ ЎҒИТИ ҳосил сифати ва ҳосилдорликни оширишда қандай ўрин тутади?
Калий экинларнинг салбий омиллардан ҳимояланишида, ҳосил сифатини оширишда муҳим ўрин тутиши фан ютуқлари, илғор тажрибаларда исботланган ва асосланган. Айниқса, сув таъминоти чегараланиб, қурғоқчилик содир бўлганда ва экологик вазият ёмонлашганда, калий экинларнинг асосий ҳимоячиси вазифасини бажаради.
Шунга қарамасдан, калий ўғитига нисбатан ерни шўрлатади ва тупроқдаги калий экинлар озиқланиши учун етарли, деган нотўғри фикр-мулоҳазалар ҳам йўқ эмас.
Экинларнинг тупроқдан озиқланишида тупроқ эритмасининг тенглиги бўйича аниқ қонуният мавжуд бўлиб, тупроқ эритмаси концентрацияси экинлар илдизларидаги озиқ моддалар концентрациясидан юқори бўлгандагина экинлар тупроқдаги озиқ моддаларни ўзлаштиради. Акс ҳолда, илдизда мавжуд бўлган озиқ моддалар тупроқ эритмасига сўрилиб, экинларда у ёки бу озиқ моддага бўлган танқислик юзага келади. Бунинг оқибатида ҳосилдорлик салмоғи ва сифати кескин пасайиб кетиб, тупроқ унумдорлиги ҳам мунтазам равишда камайиб боради.
Шўрланган ерларда экинлар етиштирилганда, озиқлантириш жараёнида қўлланилаётган минерал ўғитлар меъёрларига ва нисбатларига эътибор қаратилмаса, шўрланиш даражаси янада ошиб кетади. Шу боис шўрланган ерларда экинлар етиштираётганда минерал ўғитлар, шу жумладан, калийли ўғитлар меъёрлари ва нисбатларини одатдагига қараганда 10-15 фоиз ошириш тавсия этилади.
Тупроқ унумдорлиги юқори бўлиб, калий ва бошқа озиқа элементлари етарлича бўлмаганда ҳам экинлардан талаблар даражасида мўл ва сифатли ҳосил етиштириб бўлмайди. Чунки ҳосил салмоғи ва сифатининг ярми минерал ўғитлар зиммасида бўлади.
Демак, минерал ўғитлар, шу жумладан, калийли ўғитлар ерни шўрлатмасдан мўл ва сифатли ҳосил манбаи бўлиши билан бирга, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги роли беқиёс.
Калийли ўғитлар самарадорлиги таҳлил қилинганда, ғўза етиштиришда қўлланилган калийга сарфланган ҳар 1 сўм 16 сўмгача, кузги буғдой етиштиришга сарфланган ҳар 1 сўм эса 26 сўмгача фойда келтириши аниқланди.
Минерал ўғитларни илмий асосланган тизимлаштирилган усулда қўллашда ўғит етишмайди, деган ноўрин ва нотўғри фикр-мулоҳазалар ҳам йўқ эмас. Бироқ қўлланилган органик ўғитлар таркибидаги азотнинг 40 фоизи биринчи йилда, яна 40 фоизи иккинчи йилда, 20 фоизи учинчи йилда; фосфорнинг 65 фоизи биринчи йилда, 25 фоизи иккинчи йилда, 10 фоизи учинчи йилда; калийнинг эса 80 фоизи биринчи йилда, 20 фоизи иккинчи йилда; фосфорли ўғитлар таркибидаги ҳаракатчан фосфорнинг 55 фоизи биринчи йилда, 30 фоизи иккинчи йилда ва 15 фоизи учинчи йилда; калийли ўғитлар таркибидаги алмашинувчи калийнинг 70 фоизи биринчи йилда ва 30 фоизи иккинчи йилда ўзлаштирилиши илмий-амалий жиҳатдан тўлиқ асосланган. Шунингдек, дуккакли экинларнинг тупроқда қолдирган органик азотнинг ҳам ярми биринчи йилда, қолган ярми иккинчи ва учинчи йилларда ўзлаштирилади.
Қўлланилган минерал ўғитларнинг тупроқдаги қолдиқлари ҳисобга олиниб, экинлар илмий асосланган диагностик режа-тавсиянома бўйича озиқлантирилса, етказилиб берилаётган минерал ўғитлар таъсири етарли даражада бўлади.
Калийли ўғитлар қўлланилиши ернинг ҳақиқий ҳолати ва белгиланган ҳосилдорлик бўйича ўзгариб боради. Агар ғўзадан гектаридан 30 центнер ҳосил етиштириш режалаштирилган бўлса, соф модда ҳисобида гектарига 120 килограмм, кузги буғдойдан гектаридан 60 центнер дон ҳосили етиштириш режалаштирилган бўлса, гектарига 60 килограмм калий қўлланилиши керак.
Агар ер шўрланган бўлиб, куз, қиш ва эрта баҳор кезларида ернинг шўри ювилиши режалаштирилган бўлса ёки айрим сабабларга кўра кузда калийли ўғитлар қўлланилмаган бўлса, баҳорда қўлланилиши мумкин.
Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 10:05

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Тупроқ унумдорлигини тиклашда, минерал ўғитларнинг самарадорлигини, қишлоқ хўжалик...
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп...
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигигида асосан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар кенг...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: