volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Мош

Мош
Халқ хўжалигидаги аҳамияти. Ўрта Осиё ва Кавказ орти давлатларида мошдан озиқ-овқат саноатида фойдаланилади. Мошдан мошкичири, мошова, мошли полов ва кондитер маҳсулотлари тайёрланади. Мошдан тайёрланган унни макаронга қўшиб, унинг тўйимлилиги оширилади. Мошнинг кўк массаси ҳам, қуриган поялари ҳам қўйлар учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Мошни маккажўхори билан аралаш экиб оқсилга бой кўк масса ва силос тайёрлаш мумкин.
Биологик хусусиятлари.
Ҳароратга талаби. Мош иссиққа талабчан ўсимлик бўлиб уруғлари 10-120С да уна бошлайди. Муқобил униш ҳарорати 12-140С ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати паст бўлса ниҳолларнинг униб чиқиши чўзилиб кетади ва уруғларнинг бир қисми чирийди. Мошнинг уруғлари 20-220С да 4-5 кунда униб чиқади.Баҳорги совуқларга чидамсиз. Ёш майсалари ҳам катта вояга етган ўсимликлари ҳам -1-20С совуқда ҳалак бўлади. Фасолга қараганда қурғоқчиликка чидамли.
Намга талаби. Мош мутлоқо қурғоқчил шароитда ўса олмайди. Ўсув даврининг иккинчи фазасида гуллагандан кейин намга талабчан агарда тупроқда нам миқдори 65 фоиздан кам бўлса, ҳосилдорлик камайиб кетади. Уруғлари ёки пастги дуккаклари сарғая бошлагандан кейин суғориш тўхтатилади.
Тупрокка талаби. Мош ўзининг биологик хусусиятларига кўра тупроққа нисбатан талабчан эмас. Қора каштан, бўз, ўтлок бўз, Қумок соз, кам шўрланган тупроқларда яхши ривожланади. Ўтлоқ бўз тупроқлар Ўзбекистонда мош екиш учун энг яхши тупроқ ҳисобланади. Тупроқ таркибида озуқа моддалар кам бўлса ҳам мош илдизларидаги туганак бактериялар ёрдамида ўзини ўзи азот билан таьминлайди. Барча тупроқларда мошнинг муҳим туганак бактериялари ўчрайди, чунки мош бизда жуда илгаридан экилиб келаётгани бўнга сабабдир.
Мош ўзидан ўзи чангланадиган ўсимлик. Ўсув даври 80-120 кун. Такрор экилган пайтда ўсув даври бахоргига қараганда 15-20 кунга қисқаради.
Мош
Экиладиган навлари: Радость, Победа-104, Вир-628.
Етиштириш техналогияси. Мош ўзининг биологик хусусиятларига кўра кўпгина ўсимликлар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Чунки унинг илдизлари орқали ўзлаштирган азот билан ўзини ўзи таъминлаб келгуси йил ҳосили учун 30-40 кг соф холдаги азот қолдириб кетади.
Мош учун қатор ораси ишланадиган ўсимликлар ва дон экинлари энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Ўзбекистонда мошни асосан такрорий экин сифатида ёки анғизга (буғдой, арпадан бўшаган далага) экилади. Мош анғизга экиладиган бўлса дон экинлари экиб сомони олиб кетилгандан дархол далага сув кўйилади. Ер тобига келгандан 20-22 см чуқурликда чизелланиб борона босилади. Мола қилинади. Ер яхшилаб тайёрлангандан кейин мошни экишга киришилади. Экиш мослаштирилган дон сеялкаси, собзавот ёки маккажўхори сеялкаларида кенг қаторлаб бажарилади. Экиш билан бир вактда окучниклар ёрдамида жуяклар олиб кетилади. Экиш муддатини жуда кечиктириб юбориш ярамайди. Чунки биз қанча кеч эксак шунча ҳосилдорлик камайиб кетади. Мошни энг кечи билан биз 15 июлгача экиб бўлишимиз керак.
Экиш нормаси кенг қаторлаб экилганда 20-25 кг.га, агарда тор қаторлаб эксак 35-40 кг.га. Мош эрта бахорда экилганда хам экин нормаси такрорий экилганга қараганда кўп бўлади. 25-30 кг.га экиш керак .
Тупроқда нам етарли бўлган пайтда уруғлар 3-4 см чуқурликка ташланади. Тупроқ қуруқ ва қумок бўлса уруғлар 5-6 см чуқурликка ташланади.
Мош
Мошнинг майсалари униб чиққандан кейин қатор оралари ишланадаган ўсимликлар каби барча агротехник тадбирлар бажарилади.
Тупроқда нам етарли бўлиб ғовак бўлса барча микробиологик жараёнлар тез боради. Мошнинг илдизларида туганак бактерияларнинг ҳосил бўлиши сезиларли даражада активлашади.
Мош минерал ўгитларга хам нисбатан талабчан, фосфорли ва азотли ўғитлар икки марта берилади. Биринчиси хайдов билан, иккинчиси культивация даврида. Агарда мош экиладиган пайтда уруғ нитрагинланиб экилган бўлса азотли ўғитларни бир марта солиш кифоя культивация билан. Ўғит нормаси 60 кг азотли, 60 кг фосфорли.
Нитрагилланган бўлса 30 кг азотли ва 60 кг фосфорли ўғит берилади. Мош органик ўғитларга ҳам жуда талабчан.
Суғориладиган шароитда мош қатор орасига ишлов бериш минерал ўғитлар билан озиклантиришни суғориш билан боғлаб олиб бориш керак.
Ҳар галги суғоришдан сўнг ер етилиши билан қатор ораси иш- ланса тупрокдаги нам узоқ сақланади ва бегона ўтларни йўқотиш осонлашади. Ҳар галги культивация билан бир йўла суғориш учун эгатлар олиниб кетилади. Мош ўсув даврида 3-4 марта суғорилади, такрорий экин сифатида грунт сувлари 1-1.5 м бўлган далаларга экилса 2 марта суғориш мумкин. Мош экилган жойда энг кўп учрайдиган бегона ўтларга, шўра, ёввойи гултожихўроз, саломалайкум, итузум, зубтурумлар энг кўп учрайдиган бегона ўтлардан ҳисобланади.
Суғориш тупроқнинг механик таркиби, сув сингдириш қобилияти ва нам сиғимини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Механик таркиби оғир тупроқли ерларда гектарига 500-600, қумок тупроқли ерларда эса 400-500 м3 ҳисобида сув берилади.
Суғоришни юқори нормада узоқ муддат бериш тавсия қилинмайди, акс ҳолда тупроқда ҳаво алмашинуви ёмонлашади ва илдизнинг нафас олиши учун ноқулай шароит вужудга келади.
Мош
Ҳосилни йиғиштириб олиш. Мошнинг дуккаклари пишиш даври ўнчалик чўзилмайди, энг аввало, пастки дуккаклари пиша бошлайди, поянинг пастки қисмидаги барглари сарғайиб тўкила бошлайди.
Мош уруғлари пишгани билан дуккакнинг рангги ўзгармайди (дуккаклари қора рангда бўлади) фақат ушлаб кўриб уруғнинг қотганига қараб билиш мумкин. Мошнинг дуккаклари 70-75 фоиз пишгандан кейин йиғиштириб олиш мумкин. Тўлиқ пишиш фазаси кутилса ўриб олаётганда пастки дуккаклари чатнаб ёрилиб кетади. Мошни фақатгина эрта тонгда ўриб олиш керак. Ҳосилни тўғридан-тўғри комбайинлар билан йиғиштириб олиш зарур. Кўпгина хўжаликларда такроран ёки анғизга экилган мошни аввал қўл билан ўриб хирмонга ташилади ва кейин янчилади. Бу вақтда энг аввало ўрок билан ўраётган пайтда ва ташиш давомида бир қисм дуккаклар ёрилиб уруғлар нобуд бўлса, бу вақт куз ёғин-сочин даври эканни ҳисобга олсак баъзида хирмонда янчилмаган мошнинг устига ёмғир ёғиб ҳаммаси чириб кетган ҳоллар учрайди. Мош қўл билан
ўрилганда уюмлари намдан чириб кетади. Ўсимлик ўз жойида тўрса унинг шамоллаши ёки сарғайиши тезроқ бўлади.
Ана шу нобудгарчиликнинг олдини олиш учун мошни мослаштирилган ғалла ўриш комбайинлари билан йиғиштириб оламиз. Мошни анғизга экшнинг уруғларини нобуд қилмай йиғиштириб олишга ёрдам беради. Кузда уруғлар пишган даврда салқин тушганлигидан дуккакларнинг чатнаб ёрилиб кетиши ҳам бўлади. Уруғлар эрта баҳорда экилган бўлса июль ойларида пишиб етилган уруғларни йиғишириб олиш натижасида катта нобудгарчиликка йўл қўйган бўламиз. Мошнинг 1000 дона уруғининг вазни ўртача 50-80 грамм. Ўртача ҳосилдорлик 15,0-18,4 центнерни ташкил этади.
Кузда октябрь ойларида мошни йиғиштириб олгандан дала дарҳол чизелланиб лозим бўлса сув қўйилиб борона ва мола босилиб дархол оралик экинларни экиш мумкин. Бу экинлар тупроқдаги мош қолдириб кетган азотли ўғитлардан фойдаланиб ривожланади. Мош ўзидан кейин 40-50 кг соф ҳолдаги азот қолдириб кетади (гектар хисобига).

ҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими

Маълумотни таҳрирлади: info - 3-02-2017, 11:23
Сабаби: Н. Эсанов Янгилади.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Дуккакли экинлар тупроқ унумдорлигини оширади. Республикамиз Президентининг 2008...
Америка турига кирувчилари Америка қитъаси очилгандан кейин Европага олиб келинган...
Бу ўсимлик Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлиб жуда қадимдан экилиб келинади....
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: