volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Боғбонларга тавсиялар

Боғбонларга тавсиялар
Келгуси йили боғ-токзорлардан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларни ҳозирги кунларда қишнинг аёзли совуқларига чидамлигини ошириш чораларини кўриш зарур. Бунинг учун октябрь ойидан боғ ва токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш керак.
Ҳайдов олдидан боғларда кузги ўғитлашни ўтказиш хусусан ҳар гектар боғга 10-15 т гўнг, минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг фосфор, 90 кг калий солиниши мақсадга мувофиқдир.
Бўз тупроқли суғориладиган боғларда дарахтларнинг қатор оралари 25-30, шағалли ерларда 10-15 см чуқурликда шудгорланади. Бунда юза жойлашган илдизлар шикастланмайди. Тупроқ унумдорлигини ошириш учун қатор ораларига сидерат ўтларни экиш яхши натижа беради.
Кўплаб зараркунанда ва касалликларнинг замбуруғлари дарахтлар танасидаги ёриқликларида қишлайди. Дарахтлар танаси оқланса, уларга қирон келтириши баробарида, қишки совуқлардан ҳам ҳимоя қилади. Бунда бир қисм оҳакка шунча тупроқ аралаштириб, ҳар 10 л эритмага 1,5-2 кг мол шатмоғи қўшиб, уни суюқ қаймоқсимон масса ҳолига келтиргач, дарахт танаси ва она шохларини оқлаш зарур. Бу тадбир данак мевали дарахтларга (ўрик, шафтоли, олхўри, гилос, олча) яхши самара беради. Бунда ҳар 10 л эритмага 80-100 г сувда эритилган мис купороси қўшиб юборилса самараси янада юқори бўлади.
Қишки совуқлардан сақлаш ҳамда келаси йили мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсадида қулупнайзор қатор ораси культивация қилиниб, бегона ўтдан тозаланиб, октябрь ойида бир марта суғорилади. Қулупнайзорга гектарига 20 тонна гўнг ёки органик ўғит бўлмаса минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг фосфор, 90 кг калий солиш тавсия этилади. Август ойида экилган қулупнайзорда кўчатлар бегона ўтдан тозалаб, енгил чопиқ қилиб, ўсимликни иккала томонига қишки совуқдан ҳимоя қилиш мақсадида гўнг солиш зарур.
орағатзорда қорағатнинг эски (5 йиллик) шохлари кесиб олиб ташланиб, туп ичи очилади. Келаси йил ҳосил берадиган шохларнинг эркин ўсишига шароит яратилади. Қорағат қатор орасига минерал ўғитлардан соф ҳолда 120 кг фосфор, 60 кг калий солиниб, 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Туп атрофи чопилади, бир марта суғорилади.
Ҳар йили қорағат тупи атрофидан жуда кўп миқдорда бир йиллик новдалар ўсиб-чиқиб ривожланади. Ана шу новдалардан 5-6 тасини қолдириб, қолганларини кўпайтириш учун кесиб олинади. Қорағат бир йиллик новдасини кесиб қаламча қилиш йўли билан кўпайтирилади. Ушбу ойда қорағат тупи атрофидан чиққан бир йиллик новдалари 22-25 см узунликда кесиб қаламчалар тайёрланади. Тайёрланган қаламчанинг эни 0,8-1 см бўлиши керак. Новдани кесишда қаламчанинг таг томони текис, юқори томони 45° қия қилиб кесилади. Тайёрланган қаламчалар 100 донадан қилиб, боғлаб қўйилади. Тайёр бўлган қаламчалар 50-60 см чуқурликда ковланган чуқурларга кўмиб қўйилади. Қорағат қаламчалари октябрь ойи охири-ноябрь ойининг биринчи ярмигача экилади. Агар қаламча экиладиган майдон тайёр бўлмаса у ҳолда кўмиб қўйилган қаламчалар эрта баҳорда февраль ойи охири март ойи бошида экса ҳам бўлади. Кузда экилган қаламчаларнинг 90-95 фоизи кўкаради.
Қаламчалар тайёрланиб қўйилган майдонга қия қилиб (45°) 2-3 та куртак ер устида қолдириб қолган қисми ерга кўмилади. Экилган қаламчаларни атрофи зичланиб, кетидан сув қўйилади.
Қаламчалар майдонга 70 х 12 см схемада экилади. Бунда қатор ораси 70 см, қаламча ораси 12 см бўлиши керак. Кузда экилган қаламча келаси йил кузда тайёр кўчат бўлиб етилади.
.3124/
\
'"/;l
Боғбонларга тавсияларМалиназорда қуриб қолган малина новдалари олиб ташланиб, туп атрофи 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Октябрь ойида малина 1 марта суғорилиб, қатор ораларига 15-20 тонна ҳисобида гўнг солинади. Гўнг малина илдизини совуқдан асрайди, илдиз атрофида маълум микрофлора ҳосил бўлади ҳамда ўсимлик эрта баҳорда жадал ўсиб-ривожланади. Узун ўсиб кетган малина новдаларини 150-160 см узунликда қолдириб, қолган қисми кесиб ташланади.
Токзорларда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаб кўмиш ишлари бажарилади. Ток кўмилмайдиган минтақаларда ток кесилмайди, чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган токларнинг нави, ёши ва симбағазнинг турига қараб шакл ва юклама берилади.
Республикамизда кейинги йиллари қиш ҳарорати –25–30°С гача паса¬йиши кузатилаётганлиги боис ток тупларини кўмиш зарур. Шимолий ҳудудларда ток устига ётқизилган тупроқ уюмининг баландлиги 25-30 см, бошқа ҳудудларда эса 20-25 см бўлиши керак.
Тупроқ ток кўчатини яхши кўмиши учун намлиги 70-80 фоизни ташкил қилиши лозим. Бунинг учун ток новдалари қўндоқланганидан сўнг ёки олдин енгил суғорилади.
Токзорларда ток тупларига шакл беришда навларга қараб кўзлар миқдорини қолдиришдир. Ток кесишда биринчи галда антракноз ва бактериал рак билан зарарланган новда ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ташланади ва куйдирилади. Кўп ҳолларда деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан ҳам фойдаланишади. Бунга йўл қўймаслик зарур. Чунки, турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади. Яхши ёпилмаган токлар қишки совуқлардан шикастланади, бу эса ўз навбатида турли касалликларнинг кўпайишига олиб келади.
Кесилган ток туплари қўндоқланиб ётқизилгач, ёпишдан олдин оидиум (кул) антракноз, милдью ва рак касаллик юқумига қарши 3 фоиз¬ли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмаси ёки мис купоросининг 3 фоизли эритмасини пуркаш зарур.
Токлар механизмлар ёрдамида кўмилганда қатор орасида иккита жўяк ҳосил бўлади. Ушбу жўякларга органик ўғит (гўнг) солинса самараси юқори бўлади. Токзорларга ҳар йили гектарига 20-30 тонна гўнг солиб турилса, минерал ўғитлар сарфи 50 фоизгача қисқаради.
Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш келаси йили мева-узумдан мўл ҳосил олиш учун замин тайёрланади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
бўлим бошлиғи Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:28

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Қишнинг биринчи ойи – декабрда боғ ва токзорларда кузда бажариладиган ишлар...
Келгуси йили юқори ва сифатли ҳосил олиш учун айни кунларда боғ қатор ораларининг...
Ёз мавсумида парвариш ишларига, кўчатларни бехато илдиз олишига, яхши ўсиши ва...
Мева мўл бўлсин десангиз Бунда боғбонларга қуйидаги тавсиялар...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: