volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

SUV - BEBAHO NE’MAT

SUV - BEBAHO NE’MAT
Маълумки, ер юзининг 71 фоизи сув билан элланган ва унинг асосий қисми шўр денгиз сувларидан иборат. Чучук сув захираси эса 2 фоизни ташкил этади, холос. Инсонларнинг бу неъматдан оқилона фойдаланиши натижасида ер юзи аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш муаммоси долзарблигича қолмоқда.
Шифокорларнинг маълумотига кўра, одам бир кеча - кундузда организмидан тахминан 2-2,5 литр сувни йўқотади. Унинг ўрнини тўлдириш учун яна шунча миқдорда сув истеъмол қилади. Бундан ташқари, рўзғор ишлари, тозалик, гигиеник эҳтиёжлар учун ҳам кўп миқдорда тоза сув захирасидан фойдаланилади. Кўпинча хонадон эгалари сувдан фойдаланмаётган вақтда ҳам жўмракни бемалол очиб қўйишганини кўрамиз. Бу эътиборсизлик туфайли водопровод (кран) сувининг тахминан 20 фоизи бекордан-бекорга канализатсияга оқиб кетади.
Олимларнинг таъкидлашича, бир литр оқава сув (канализатсия суви) етти литр табиий сувни ифлослантирар экан. Халқимиз "Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ", деб бежиз айтмаган. Яқинда ўзим туғилиб ўсган қишлоқда бўлдим. Бир пайтлар тиниқ ва зилол сувлари мавжланиб оқиб турган ойнинг атрофида жуда хунук манзарани кўриб, лол қолдим. Одамлар турли чиқиндиларни сойга ва унинг қирғоқларига ташлайвериб, култелага айлантиришибди. Бу ҳам табиатга мехрсизлик, лоқайдликдан бошқа нарса эмас.
Атрофга разм солсак, автомашиналар кўпайиши билан бирга айрим хусусий тадбиркорлик субъектларига қарашли автомашиналарни ювиш, тозалаш, мой алмаштириш шохобчалари сони ҳам кескин ортганини кўрамиз, - дейди вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш инспексияси бошлиғи Маманазар Норқобилов – Бундай шохобчаларда машиналарни ювишдан ҳосил бўлган оқава сувни канализатсия тармоғига ва тўғридан-тўғри ерга ёки зовур ҳамда каналларга оқизишмоқда. Натижада эр ости ва эр усти сувлари ифлосланиши учун катта манба яратилаётир. Аслида бу шохобчалар ҳудудида машиналар ювилишидан пайдо бўлган сув таркибидаги нефт мойларини тозалаш учун мўлжалланган махсус ҳавзалар қурилиши лозим. Агар уларнинг барчаси шундай ҳавзалардан фойдаланишса, қанча-қанча сув тежалиб, ифлосланишининг олди олинган ва қайта фойдаланиш учун йўналтирилган бўлар эди.
SUV - BEBAHO NE’MAT
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотшинг маълумотига қараганда, дунё аҳолисининг қарийб 40 фоизи тоза ичимлик суви етишмайдиган жойларда яшар экан. Энг ачинарлиси, уларда сувнинг сифати ёмонлигидан турли касалликка чалинган одамлар сони 1,9 миллиардни ташкил этмоқда ва кунига минглаб кишилар ҳаётдан кўз юммоқда. Бизнинг мамлакатимизда эса аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан бу мақсадлар учун катта-катта маблағлар йўналтирилиб, республикамиз миқёсида минг-минглаб километр сув тармоқлари қурилди. Мавжуд қувурлар қайта таъмирланиб, ҳудудларда сув танқислиги муаммоси бартараф этилишига эришиб келинаяпти. Шу жумладан, вилоятимизда ҳам бу борада бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилганини айтиб ўтиш жоиз. Ҳозирда вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 79,3 фоизни, қишлоқ жойларда эса 67,8 фоизни ташкил этмоқда.
Жорий йилда "Ягона буюртмачи" вилоят инжиниринг компанияси томонидан Навоий шаҳрида ҳамда 8 та туманда 32 та қишлоқ аҳолиси учун 128 километр узунликдаги ичимлик сув тармоқлари қурилади, - дейди вилоят "Сувокова" ишлаб чиқариш бошқармасининг бўлим бошлиғи Ойхол Чўлиева. Бундан ташқари, яна 22 та қишлоқда 87,7 километр узунликдаги сув қувурлари ётқизилиб, 7 та кудуқни қазиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шундай хайрли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётган бир пайтда айрим фуқаролар тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланмай, уни бошқа мақсадларда ҳам ишлатишаётгани баъзи муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, Кармана туман маркази, шу туман ҳудудидаги "Нарпай" ҚФЙ, "Наврўз" МФЙ ҳамда "Дўстлик" массивида кўпчиликхонадон эгалари Дамхўжа магистрал сув қувури оркали аҳолига узатилаётган ичимлик сувидан ўз томорқаларини суғориш учун фойдаланишмоқда. Натижада баъзи хонадонларга сув этиб бормаяпти. Умумхалқ мулки бўлган тоза сувни исроф қилмаслик, уни белгиланган миқдордан ортиқ ишлатиш шундай салбий ҳолатларга сабаб бўлаётганини ҳар бир фуқаро яхши англаб етиши лозим. Аҳоли уйларида бўлиб, бу борадаги тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз.
SUV - BEBAHO NE’MAT
Навоий шаҳри аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 99,6 фоизни ташкил этади. Бироқ баъзида шаҳардаги корхона, ташкилот ва кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари учун ҳам водопровод сувидан нооқилона фойдаланишаётгани уйларнинг юқори қаватларига сув этиб боришига тўсқинлик қилаётир.
Айрим таълим муассасалари, ташкилотлар биносидаги мавжуд гигиена хоналарида зарур бўлмаган пайтда ҳам жўмракдан сув бекорга оқиб турганлигини кўрамиз. Шу сув исроф этилмаса, йиғилиб, қанча эҳтиёжларимиз учун сарфланишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Коммунал харажатларни тўлаш пайтида водопровод сувининг нархига ҳамиша эътибор беравермаймиз. Аслида унинг қиймати аҳоли учун сезиларли бўлмасада, давлатимиздан катта харажатларни талаб этади. Бунга мураккаб иншоотларнинг қурилиши, кўп босқичли тозалаш тизими, юқори қувватли энергия манбаларининг харажатлари киради.
Бир сўз билан айтганда, обиҳаётингиз бўлган сув доимо инсонларнинг ҳаёт манбаи бўлиб келган. Муқаддас "Авесто" китобида ҳам уни ифлослантириш, унга ёмон чиқиндиларни ташлаш катта гуноҳ саналиши айтиб ўтилган. Азиз юртдошим, келинг, бугун ҳам доно аждодларимиз анъаналарига содиқ қолиб, сувни ифлос ва исроф қилмай ишлатишга одатланайлик. Ахир, келгуси авлодларимиз ҳам унинг бебаҳо захирасидан фойдапанишга ҳақли.

navoisuvoqava.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:09

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
16 майдан киритилиши тақиқланган Туркия мева ва сабзавотлари ўрни маҳаллий...
Сайёрамизнинг 75 фоизини сувли ҳудудлар ташкил этсада, аммо унинг атиги 2,5...
Ёғ таркибининг 60 фоизи тўйинмаган кислоталардан ташкил топган бўлиб, истеъмол ...
Маълумки, бошоқли дон экинлари, жумладан, кузги буғдой май ойида сутли...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: