volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

"Мингбулоқ" фидойилари

 "Мингбулоқ" фидойилари
Учқудуқ шаҳридан тахминан 75 чақирим шимолда жойлашган Мингбулоқ овулининг ўзига хос тарихи бор. Айтишларича, бу ерлар қачонлардир денгиз ё океан бўлиб, сувлари мана шу атрофдаги мунғайиб қолган тоғларга урилиб турган.

Овул жойлашган кафт­дек пасттекислик, кўп­чиб ётган туз майдон­лари ҳам шундан да­ло­лат бериб турибди. Бугунги кунда саноқ­ли қолган булоқлар ҳа­мон овулга ҳаёт бағиш­ла­моқда. Бир томо­ни Ол­тинтов этаклари, бир томони Қорақал­поғис­тон Республи­ка­сининг Эл­лик­қалъа ту­мани ҳу­дуд­ларига ула­шиб кет­ган бепоён яйловларда неча минг йилдирки, минг­бу­лоқ­лик­ларнинг ота-бо­бо­ла­ри асосан қўйчилик, йил­қичилик ва туячилик билан шуғул­ланиб ке­лиш­ган. Бугун ҳам улар­нинг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик.

"Мингбулоқ" ширкат хўжалиги маркази бўл­ган овулда 600 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Мактаб, қишлоқ врачлик пункти, болалар боғчаси чорвадорлар хизматида. Қора­қалпо­ғис­­тонлик ҳамда қўшни ви­лоятлар деҳқонлари эса овулликларни қиш­лоқ хўжалик маҳсулот­лари билан таъминлаб кела­ди. Бу йил ширкат­нинг майда шохли мол­ла­ри қарийб 17,6 минг бошга етди. Шундан 7 минг бо­ши совлиқ. Юз фоиз қў­зи олишга эриш­­­ган чў­пон­лар қо­чириш мав­су­мини ҳам кўнгил­да­гидек якунлаш­ди. Бундан таш­қари, 68 бош йилқи, 160 бош туя ҳам хўжаликнинг асосий даромад ман­баларидан ҳисоблана­ди. Йилқи ва туялар, отар­лар тажри­бали, ишончли ва ёш чў­пон­ларга топши­рил­ган. Ҳарқалай, улар ишонч­ни оқлаб кели­ша­ё­тир. Саидмамут Турди­мура­тов, Ментибай Нур­баев, Тонготар Кўчер­баев сингари чўпонлар, Наға­бей Женгбаев, Дў­сум Туртимуратов каби туя­боқарлар шу кунлар­да молларни қиш­­ки яй­ловларга кў­чириш би­лан банд.

Ширкат моллари асосан "Босқара", "Ро­ҳат", "Чуқур уй", "Жўрақудуқ", "Хожа­ҳа­мед" яйловларида боқилади.

Холмурза Абдиев беш йилдан буён хў­жаликни бошқариб келади. Асли чорва­чи­лик бўйича мутахассис, катта тажрибага эга. Чорва учун ниҳоятда қийин келган йил­ларнинг гувоҳи бўлди. Яйловларда ўт-ўлан­лар битмай, қурғоқчилик бўлган, қиш­нинг қуруқ ва аёзли кунларида қўра­ларда тунаган пайтлари ҳам бўлди. Кўз ўнгида мол­­лар нобуд бўлиб, юраги ачиганидан кенг яйловларга сиғмай қолган кунларни ҳам бошдан кечирди. Кейинги уч-тўрт йил ичида қўй, йилқи ва туялар бош сонини кў­пайтиришга эришдилар. Иложи борича, ор­­тиқча чиқимга йўл қўймаслик пайида меҳ­нат қилдилар. Ҳарқалай, ҳозир хўжалик би­роз ўмганини кўтариб олди.

— Сўнгги йилларда қўйчилик билан бир вақт­да туячиликка ҳам жиддий эътибор қаратаяпмиз. Бу ҳам бир даромад манбаи, яй­ловларни кучли қор босиб қолмаса, йил бўйи яйловда. Қўлдан хашак емаса, бир жой­га тўплаб парвариш қилинмаса, кам меҳ­­нат сарф бўлади, харажати оз. Муҳими, сути, гўштидан тортиб, шубати, жунигача ши­фобахш. Ҳар йили дардига малҳам из­лаб, юзлаб инсонлар келишади. Улар туя­боқарларнинг ўтовларида, овул марказида беш-ўн кун яшаб, туя сути, шубатидан шифо топиб кетишади. Асосийси, чорва­дор­ларимиз бу беозор жонивордан транс­порт ўрнида ҳам фойдаланишади. Яй­лов­ларни қалин қор қоплаганда, қиш ниҳоятда совуқ келган йиллари транспорт воситаси боролмайдиган қўра, отарларга чўпонлар учун озиқ-овқат, моллар учун ем-хашак ет­ка­зади. Ҳадемай, қиличини қайраб қиш ҳам кириб келади. Мавсумга пухта ҳозирлик кў­риб қўйганмиз. Ем-хашак етарли, қўра-қўтонларни тартибга келтириб, чўпонлар учун озиқ-овқат захираси тўпланган. Бу ёғи­­дан унчалик ташвишланмасак ҳам бў­лади. Лекин барибир ҳам синовларга шай туришимиз керак, — дейди ширкат хў­жа­лиги раҳбари Холмурза Абдиев.

Туябоқар Дўсум Туртимуратовнинг қў­раси, ўтови катта асфальт йўлдан 8-10 ча­қирим ичкарида экан. Яқинда ёғиб ўтган ём­ғирдан сўнг атрофни тутиб кетган ёв­шан­нинг ўткир ҳиди вужудингизга те­тиклик олиб киради. Нам тортган қумлар янада зичлашиб, йўллар равон бўлиб қолган. Манзилга етиб келганимизда туя­боқар ва ёрдамчилари бир жойга тўп­лан­ган туя­ларни энди яйловга ҳайдаш та­рад­дудида экан.

— Дўсумнинг отаси Айтбай оға туманда ном чиқарган чўпонлардан эди, Ҳукумат­нинг кўплаб мукофотларини олганди. Бугун фарзандлари, шогирдлари бу касбни ар­доқ­лаб келишаётир, Дўсум ҳам отасининг ишончини оқлаяпти, — дейди Х. Абдиев сў­ра­шиш жараёнида.

— Парваришимизда 42 бош туя бор. Асо­сан, икки ўркачли монгол ва қизил зот­ли­лари боқилади. Қизил зотлиси кунига 5- 6 литр атрофида сут беради. Маҳсулоти кам бўлса ҳам, лекин жуда шифобахш, монгол зотлисининг бўйин, болдир қис­мидаги юнгидан тайёрланган белбоғ, ёстиқ, кўрпа кўп касалликларни даво­лайди. Жуда бе­озор жонивор, йил — ўн икки ой яйловларга ҳай­даймиз. Тўғри, қиш қаҳрли келган йил­лари бир жойга тўплаб, қўлдан хашак ҳам бе­­рамиз. Лекин асосий умри мана шу бе­поён кенгликларда ўтади. Вақти-вақти би­лан хабар олиб турамиз. Қачон қайси яй­ловларда бўлишини би­ламиз, қай вақтда қай­си қудуққа сувга келиши ҳам маълум. Ҳо­зир ҳам ёр­дам­чиларим — Арайхан Ку­нисбаев, Тўймирза Кузембаев, Бекнур Рахметовлар билан туяларни "Айғир" яй­лов­ларига ҳай­да­моқ­чи бўлиб тургандик, — дейди туя­бо­қар Дўсум Туртимуратов.

Қўра олдига қўйилган тўсин олиниши би­лан виқор билан чиқа бошлаган туялар ваз­мин қадамлар билан Олтинтов этаклари томон йўл ола бошлашди. Жониворлар энди қишловни шу томонлардаги яйлов­ларда ўтказади.

www.dustlikbayrogi.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:06

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Бир пайтлар асосан туячилик ва йилқичиликка ихтисослашган "Маданият" ширкат хўжалиги...
Бир неча юз чақирим масофага чўзилган Қизилқум яйловларининг бир этаги Айдаркўл...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов барча пахтакорлар ва меҳнаткашларни...
Конимехнинг Янгиқазған овули вилоят марказидан чамаси 150 километр олисда, Қизилқум...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: