volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Кўкламга интиқ Қизилқум

 Кўкламга интиқ Қизилқум
Айни қиш фасли бўлса-да, увиллаб турган чўлнинг шамоли қуёшнинг илиқ тафтини қайтаришга кучи етмасди. Адирлар кўклаб қолган, майда моллар бемалол олади. Қизилқум табиатининг ана шундай кутилмаган саховатидан чўпонлар хавотирда. Ахир улар "чорва кўкка тўйди, энди мавсумни бемалол ўйноқлаб ўтказади", деган ўйда бўлсалар-да, барибир қишловнинг "Тўқсон — бир кунимча йўқсан", деган пўписаси хавотирга солиб турганлигини "Аяққудуқ"ликларнинг ҳаракати ва юз-кўзларидан билиб олиш мумкин эди.

Томди туманидаги "Аяққудуқ" шир­кат хўжалиги ўтган йилни яхши кўрсаткичлар билан кузатди. Мавжуд совлиқлардан юз фоиз соғлом қўзи олинган бўлса, шундан 80 фоизи ўс­ти­ришга қолдирилди. Майда шохли моллар асосан "Турлибой", "Алда­бер­ган", "Қулумбет" фермаларида боқилади. Ундан ташқари, 500 бош қорамол парвариш қилинмоқда. Туя­чилик, йилқичилик йўлга қўйилган. 1386 бош йилқи, 330 бош туя 12 та отарга бўлинган. Йилқи ва туялар асосан "Ирқора" яйловларида қиш­лайди. Отарларнинг ҳар бири тажрибали, ёш, интилувчан чўпон­ларга биркитилган. Куз бошлари­даёқ қўра-қўтонларини таъмирлаб қўйган чорвадорлар қишловга ҳам етарли даражада озуқа жамғариб қўйдилар. Захира қилинган 7 минг тонна дағал хашак, 20 тонна арпа, эҳтиёжга яраша ем молларни қиш­ловдан беталафот олиб чиқиш имко­ниятларини яратади.

— Қиш кечикди, яйловлар кўклаб қолди. Бу бир томондан яхши, майда моллар кўкка тўйди, қишловни хо­тир­жам ўтказади. Лекин ҳали олдин­да ташвишли кунлар бор-да, — гап­ни бошлади хўжалик ветеринария врачи Нургиса Султанов. — Бундай вазиятларда кекса чўпонларимиз ҳамиша ёрдамга тайёр. Ҳозир Эл­март­нинг отарига борамиз, ёш бўл­са-да, ибрат олса арзийдиган илғор чўпонларимиздан. Ота-боболари ҳам шу касбни ардоқлаб келганлар. Ана, ҳув ўнгирдаги ўтов ва оқланган бино чўпоннинг уйи, — дея пастликка ишора қилди Н. Султанов.

Бир зумда пастга эниб, қўра ёнига етиб келдик.

— Отарни ўғлим Элмарт шу ат­роф­ларга ҳайдаб чиққанди. Мол жони­ворни юргизиб турмаса бўл­май­ди, — деди биз билан сўра­шар­­кан, қўра атрофида куймаланиб юрган Нағашбай Бекжанов.

— Ўғлимга бош чўпонликни топ­­­шир­ган­ман, ҳозирча хижолат­га қўй­гани йўқ. Отарида 435 бош тўқ­ли бо­қи­лади. Уларни ўз вақ­тида турли касалликларга қар­ши эм­лаш, яй­ратиб боқиш, соғ­лом ва бақувват қилиб парва­риш­лаш қўй­­­ларнинг наслини сақ­лаб қо­лади, дуркун қўзилар ту­ғилади, ҳарқалай, Эл­март шу ишончни оқ­лаб келаё­тир, — фахр­­ланиб қўйди.

Содда, оқкўнгил чўпоннинг так­лифидан кейин уйга кирдик. Тўр­да ўтирган меҳмон гарчи ёши сак­­сонни қоралаб қолган бўлса-да, бир ҳаракат билан ўрнидан тур­ди-ю, биз билан сўраша кетди:

— Қўнақлар, толиқмай кел­динг­ларми, бу томонларга марказдан меҳмонлар кам келади, чекка жой­­лар-да, кўникиш қийин. Ле­кин биз учун қадрли. Қарийб 50 йил отар ортидан яйлов кез­дим. Менинг қадамим етмаган жой қолмади-ёв. Ахир ризқимиз чор­вадан-да, ота-боболаримиз ҳам шу бепоён қумликларда умр­гу­заронлик қилишган.

— Айни қиш чилласи бўлса-да, яй­ловлар кўклаб қолди, охири қис­­товга олиб қолмасмикан, — Қа­­­натбой оға (Нағашбай Бекжа­нов­нинг қайнотаси экан) билан бир пиёла чой устида қўр олган суҳ­­батга савол ташладик.

— Табиат, иқлим ўзгариб кетди, — пиёлада совиб қолган чойни ҳўп­ларкан, давом этди Қанатбой оға. — Бир пайтлар кўкламда бу яй­­ловларнинг хас-хашаги нақ бел­га урарди. То қишгача мол­лар еб тугатолмасди. Ким била­ди, табиат саломимизга яраша алик олаяптими, ишқилиб, ис­сиқ-совуқ, қорли-ёмғирли кун­лар ку­тилмаганда келиб қолаяп­ти. Мана, ҳозир қиш чилласи, ле­кин кунора ёмғир, майсалар ҳам бош кўтариб қолди. Аммо эрта тўқ­­­сон­нинг охирги кунлари бир заб­­тига олиб қолса борми, чор­ва­га азоб бўлади. Шунинг учун ҳамма нарсанинг вақти-соати билан бўлгани дуруст. Вақ­­тида ғамини еб қўйган чўпон ҳар қан­дай вазиятдаям доғда қолмайди.

Мезбонлар билан хайрлашиб, қўшни отарга йўл олдик. "3-Қу­лум­­бет" фермасига қарашли Ай­зада Каримова бош чўпон бўлган отарда 450 бош тўқли парвариш қилинаркан. 2008 йилда отарни қабул қилиб олган А. Каримова қа­­рийб 9 йилдан буён ширкат хў­жалиги раҳбариятининг ишон­чини оқлаб келаётган бош чў­пон, ҳар доим илғорлар қатори тил­­­га олинади. Қишловни "Бу­ровой" қу­дуқ атрофида ўтказаёт­ган А. Каримовага ўғли Медет, тур­муш ўртоғи Ерембет Жўра­бе­ков ёр­дам беради. Уй-рўзғор юмуш­лари­га келини кўмакдош. Уму­ман, бу оиланинг ҳар бир аъзо­си дастурхондаги ризқ-рўз­нинг чор­ва ортидан келаёт­ган­лигини яхши англаб етади. Шу боисдан ҳам қанчалик ма­шақ­қатли бўл­ма­син, бу касбни эъзоз­лашади, қадр­­лашади. Бу умр­боқий фа­зи­латлар бешик­даёқ алла билан гўдаклар қал­би­га сингдирилади.

Қишнинг йўлига ғов турган илиқ ёмғирли кунлар ҳамон Қи­зил­қум яйловларида ҳукмрон. Лекин қачондир ўрнини аёзли ва қорли кунларга бўшатиб бе­риши аниқ. Ана ўшанда Қи­зил­қум ҳақиқий кўкламни интиқлик би­­лан кутади.


Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик асаларичилик ва ипакчилик сектори бошлиғи

Жанхужаев Серик

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:05

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ойимхолнинг отари Қоратоғ этакларига туташиб кетган ёвшану, ўт-ўланларга бой...
Бир пайтлар асосан туячилик ва йилқичиликка ихтисослашган "Маданият" ширкат хўжалиги...
Учқудуқ шаҳридан тахминан 75 чақирим шимолда жойлашган Мингбулоқ овулининг ўзига хос...
Бир неча юз чақирим масофага чўзилган Қизилқум яйловларининг бир этаги Айдаркўл...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: