volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

"Ёшлик"нинг миришкори

 "Ёшлик"нинг миришкори
Кармана туманининг "Ёшлик" маҳалласи вилоятимизнинг томорқа маданияти юқори даражада шаклланган ҳудудларидан бири саналади. Маҳаллани айланаркансиз, бугунги кунда кўпгина хонадонларда иссиқхоналарга кўзингиз тушади.

Ушбу маҳаллада ўзининг меҳнати эвазига томорқасида мўл ҳосил етиштириб, ҳалол даромади орқасидан роҳатини кўриб юрган миришкорлар талайгина. Ана шундай инсонлардан бири Робия опа Улуғназаровадир. Болалигидан гўзалликка ошуфта бўлган қаҳрамонимиз 8 йилдирки, гулчилик билан шуғулланади. Турмуш ўртоғи Нарзулла Дуллаев билан биргаликда шу меҳнат ортидан 5 нафар фарзандини уйли-жойли қилиб, уларни ҳам ҳалол меҳнатга ўргатиб, набиралар ардоғида бахтиёр ҳаёт кечирмоқда.

— Ерга қанча меҳр қўйиб, меҳнат қилсангиз, у сизга ортиғи билан жавоб қайтаради. Ўзим гулларни жуда ҳам яхши кўраман. Уларнинг гўзаллигини кўриб, ҳаётга бўлган меҳрим яна ҳам ортиб боради. Томорқамизда лияна, пальма, фикус, катарантус, петунья, гратсена каби бир қанча гулларни уруғ ва қаламчалари орқали экиб, баҳорга тайёр ҳолга келтирамиз. Оиламиз аъзолари ва икки нафар ёрдамчи ишчимиз билан шу меҳнат­ни қилмоқдамиз. Бу ишим билан фахрланаман, — дейди Робия опа.

Дарҳақиқат, ўз томорқасида меҳнат қилиб, хонадони тўкин-сочинлигига, халқ хизматига бел боғлаганлар орамизда кўплаб топилади. Қай бир маҳалла, қишлоқ, туманга борманг, барчасининг томорқасида дарахт ниҳоллари, турфа гуллар, борингки, сархил сабзавотлар экилганини кўришимиз мумкин. Бунинг барчаси асрлар оша қон-қони­мизга сингиб кетган меҳнат­кашлик, ҳалол ризқ-рўз топиш ху­сусиятидандир. Бизга дангаса­лик, бировнинг қўлига қараб қолиш бегона. Ахир айтишади-ку: "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди".

Ҳозирда Робия опанинг иссиқхонасида парвариш қилинаётган ноёб гулларни кўриб, баҳри-дилингиз очилади. Миришкор опанинг бу меҳнатига қойил қолмасдан, ҳайратланмасдан иложингиз йўқ. Инсон чин дилдан меҳнат қилса, нималарни яратмайди, дейсиз?!


www.dustlikbayrogi.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:05

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Кармана туманининг "Ҳазора" қишлоғида яшовчи Жамил бобо Fойибовни маҳалладошлари...
ДАРОМАД МАНБАИ Бугун қай соҳага кўз ташламанг, жадал ривожланиш, дадил...
Мамлакат иқтисодий фаровонлигида чорвачиликнинг ҳам ўз ўрни бор. Кенг яйловларда...
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида "Ўзбекистонда...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: