volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Ерни сийланг, у ҳам сийлайди

Ерни сийланг, у ҳам сийлайди

 Ерни сийланг, у ҳам сийлайди
Аҳоли шахсий ва дала томорқаларидан самарали фойдаланиш агротехник тартибларга риоя қилишни талаб этади. Жумладан, уруғ танлаш, ишлов бериш, вақтида ва меъёрида озиқлантириш, суғориш ҳамда бошқа талаб этиладиган агротехник қоидалар асосидаги ўз тавсияларимизни ҳавола этамиз.

Ҳосил чўғи уруғ ва кўчатга боғлиқ

Помидор кўчати етиштиришда маҳаллий "Си­­­тора", "ТМК-22", "Авиценна", "Шарқ юл­­­­­дузи", "Дўстлик", "Севара", "Шафақ", "Сур­­­­хон-142", "Заковат", "Нурафшон F1" нав­­­­ларини экиш тавсия этилади, бир гек­тар майдонга 350- 400 г. уруғ сарф­ланади. Уруғлар "Мева-сабзавот экин­лари ва кар­­тошкачилик" ИТИ ва "Ўз­ме­ва­саб­­за­во­ту­руғ­саноати" уюшмаси томони­дан таш­кил этил­­­ган агрофирмалар орқали ет­­казиб бе­­­­рилади. Уруғларни тайёрлаш­да кўчат­хона ҳарорати, тупроқнинг нам­ли­ги ва ни­ҳолларни озиқлантириш муҳим аҳа­миятга эга. Уруғ тез униб чиқиши учун кўчатхона­да­­­­ги ҳарорат бир ҳафта даво­ми­да кун­ду­зи 20-25, кечаси 10-4, кейинги ҳафта­дан кундузи 20-22, кечаси 14-15 даража бў­­­­­лиши талаб этилади.

Кўчатхона тупроғи намлигига кўра, кў­чат­ларни ўсув даврида ҳар 1м2 майдонга 6- 7 литр миқдорда суғорилади. Кўчатлар 2-3 барг чиқарганда орасини 5х6 см. қилиб кў­чи­рилади. Кўчирилган кўчатларга 10-12 кун­дан сўнг биринчи озуқа — 10 литр сувга 5 г. аммоний сульфат ёки карбамид, 40 г. су­­­пер­фосфат ёки ам­мо­­фос ва 10 г. калий ўғит­­лари эритилиб, барг устидан берила­ди. 6-7 кун ўтгач, ик­кинчи озуқа юқори­да­ги миқ­­­дор­ни 2 марта кўпайтириб берилади. Учинчи озуқа кўчатни далада экишдан 4-5 кун олдин, биринчи озуқа миқдорида бе­­рилади.

Кўчатлар экиш учун тай­ёр бўлгач, далага олиб чиқишдан 6-8 кун олдин плёнкаларни очиб, уларни ташқи му­­ҳитга мослаш­ти­риш лозим.

Далага экиш олдидан занг, ўргимчаккана ва шираларга қарши иш­лов берилиб эки­лиши мақсадга муво­фиқ­дир. Бунда экиш­дан 1-2 кун олдин 2,5 фоиз­ли "Децис" до­ри­­си­дан 0,2 мл. 10 литр сувга аралаш­ти­риб, 20 м2 жойдаги кўчатга сепи­лади ёки "БИ-58" (янги)дан 2 мл. 10 литр сув­га ара­лаштириб сепиш мумкин. Кў­­чатлар 15- 18 см. узунликда, 5-6 та барг чи­қарганда очиқ да­­лага экиш учун тайёр бўлади.

Помидор, бақлажон, ширин қалампир уру­гини очиқ далага қора плёнкада муль­чалаб экиш кўчати билан экилганига нис­батан 3-4 маротаба кам суғорилади. Уруғи билан экиш имконияти бўлмаган жойларда ста­канларда кўчатни тайёрлаб, очиқ да­лага экиш яхши самара беради. Бунда ўсим­­лик­­ларни ўқ илдизи сақланган ҳолда ер­ни чуқур қатламига етиб боради.

Эртаги сабзавотларнинг бир қисмини даст­лабки ўсув даврида плёнка қопламаси ёрдамида парвариш қилиш ҳосилни од­дий усулга нисбатан камида 15-20 кун эрта йиғиб олиш имконини беради.

Дала шароитида помидордан икки марта ҳосил олиш ва 1 сотих ердан 1,2 -1,5 мил­лион сўм даромад қилиш имконияти бор.

 Ерни сийланг, у ҳам сийлайди
Иссиқхоналар тўкинлик манбаи

Бир сотихлик иссиқхона қуриш учун узун­лиги 18- 20 м., эни 6 м. бўлган май­дон тан­ланиши маъқул. Бунинг учун тупроқ 20 см. чуқурликда ковлангач, шу ер­нинг ўзидан эни 30- 35 см., бўйи 45- 50 см. бўлган пой­девор кўта­рилади. Икки ён томонга 2,8 ёки 3 м. ба­ландлиқда 8 тадан устунлар ўр­натилади. Устунларнинг ҳар иккаласи ора­лиғида ба­ландлиги 80 см., эни 40 см. ша­моллатгич (туй­нук) қолдирилиб, пишиқ ғишт ёки пах­са девор билан бекитилгач, су­­воқланади. Иссиқхонани ёпиш учун ус­тунлар устига кенг­лиги 5- 8 см.даги металл узунасига пайвандланади. Бу икки то­мон­лама қўйилганда 1 сотих ерга 36 м. ме­талл кетади, дегани.

1 сотих ердан 80-100 мингта кўчат олинса, очиқ ерга сотиш даврида 1 дона помидор кў­чатининг нархи 80-100 сўм бўлганда, жами даромад 8 миллион сўмни ташкил қи­лади. Харажатлар 2 миллион сўмни таш­кил қилса, соф фойда 6 миллион сўмга ети­ши мумкин.

Гулчилик сердаромад соҳа

Уй шароитида, чоғроқ томорқада ҳам мўл ҳосил етиштирса бўлади. Фақат бунинг учун оз­гина қизиқиш, ҳафсала, меҳнат ва гул­чи­лик­дан хабардор бўлиш талаб эти­лади.

Гул уруғи экишнинг қаторли, уяли ва се­пиш усули мавжуд. Усул экилаётган уруғ миқдорига, жойи ва вақтига, ҳажмига боғ­лиқ.

Қаторли экиш — эгатларга ҳамда катта май­­донларга сеялка ёрдамида экишдир. Уяли усулда йирик уруғлар 2-3 донадан чуқурчаларга қадаб чиқилади. Уруғлар сеп­ма усулида қаторли ва уяли экишга кўра, бир текис жойлашади. Бунда уруғлар ис­сиқ­хоналарга, қутиларга ва саёз идиш­ча­ларга сепилади, кўчат бўлгандан кейин эса бошқа жойларга кўчириб ўтқазилади.

Майда уруғларни бир текис сепиш учун қум ёки бўр билан аралаштирилади, жуда майда уруғларни эса (масалан, бегония) ях­ши кўриниши учун оқиш юпқа мато ус­тига сепилади. Уруғлар қанчалик майда бўл­­са, улар шунча саёз экилади.

Гул қунт билан мунтазам парвариш­ла­ни­ши керак. Экилиши билан суғориш, за­руратга қараб, такрор сув бериш керак.

Экилгандан сўнг биринчи ҳафтада тут­ма­ган кўчатлар ўрнига янгисини экиш за­рур. Гуллар бирлашгунча тупроқни юм­ша­тиб туриш самара беради.

Сентябрь ойи охири октябрь бошларида биринчи кузги совуқ тушади, бу иссиқ­се­вар гулларга зарар етказиши мумкин. Шу боис, бу пайтда ўсимликларнинг (10-15 фои­зи) зарарланмаган она тупларини ис­сиқхонага киритиш зарур. Улар тувакка ёки қутиларга жойлаштирилади.

Иссиқлик — гул ҳаёти учун зарурий шарт­лардан. Фотосинтез, транспирация, нафас олиш ва ҳоказолар каби физиологик жа­раён­ларнинг кечиши унга боғлиқ. Кўпгина гулларнинг ўсиши ҳарорат 15 дан 35 да­ра­жагача кўтарилганда тезлашади, 15 дан 0 даражагача пасайганда секинлашади. Ис­­сиқликнинг узоқ вақт кўп бўлиши ёки етиш­­маслиги гулларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Кўпгина ўсимликлар очиқ ер­даги енгил қумоқ тупроқни афзал кўради.

Гул етиштирганда ёзда — очиқ майдонда ҳам, қишда — иссиқхоналарда ҳам ана шу жи­ҳатларга алоҳида эътибор қаратиш даркор.

Духобагул, бальзамин, бегония, сальвия, ипомия, лотин чечаги (настурсия) каби гул­­лар жуда иссиқсевардир. Адонис, қў­қонгул, алиссум, антирринум, годеция, чин­нигул, дельфиниум, хушбўй нўхат, ка­лен­дула, шаббўй, резеда, эшшольция эса ак­синча совуққа чидамлидир.

Одатда барча ўсимликлар қаторида гул­лар тагига ҳам, уларнинг турига қараб, маъ­дан­ли, азотли, фосфорли, калийли, ор­га­ник ўғитлар, гўнг ва унинг шираси каби та­­биий "малҳам"лар солинади. Улар ўсим­лик учун фақат озиқ моддагина бўлмай, туп­роқдаги жараёнларни биологик фаол­лаш­тирувчи манба ҳамдир. Гўнгни ми­не­рал ўғитлар би­лан бирга солишнинг са­мараси яхши бў­ла­ди. Масалан, гўнгга 1-10 фоизли фосфор унини аралаштириб, уни 2-4 ой сақлаб сўнг ишлатилса, таъ­си­ри кучли бўлиб, яхши натижани бе­ради.
 Ерни сийланг, у ҳам сийлайди
Карам ҳам бойлик, ҳам соғлик

Уни етиштириш бўйича ўтказилган тад­қиқотларда ўрганилган 14 та нав ва дура­гайларга оқбош карамнинг "Шарқия-2" нави назорат вазифасини ўтади. Кечки муддатда экилган оқбош карамни пар­варишлаш бўйича иқтисодий самарадор­ликни ҳисоблашда, иложи борича, бар­ча технологик элементлар эътиборга олин­­ди ва харажатлар бир гектар май­донга ҳи­собланди. Кўчат тайёрлаш учун сарфланган 400 г уруғнинг нархи 50 минг сўм бўлди. Кечки карам технологик карта бўйича 70x40 см схемада экилиши бел­гиланиб, бир дона кўчат нархи 80 сўмни, умумий харажат 2856 минг сўмни ташкил қилди. Кечки карам даласи 3 марта куль­тивация ва 2 мар­та чопиқ қилинди. 8 мар­та суғорилди. 2 марта касаллик ва за­рар­кунандаларга қарши курашишда иш­лов берилди. Ўтлоқи — бўз тупроқларга жо­рий этилган тав­сиянома бўйича кечки ка­рамни пар­варишлашда гектарига 200 кг азот, 200 кг фосфор ва 130 кг калий ўғит­ларини соф ҳолда солиш белги­лан­ган. Ҳосилни йи­ғиш­тириш, даладан олиб чи­қиш, юклаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш учун 1 тонна маҳсулотга ўртача 450 минг сўмдан сарф қилинди. Уларнинг жами миқдори гектаридан олинган ҳо­силдорликка боғлиқ. Назорат "Шарқия-2" навида сотилган ҳосилнинг нархи 1 со­тихига 237,40 минг сўм, қолган нав ва ду­рагайлар кўрсаткичи 269,20-167,20 минг сўм оралиғида бўлган. Олин­ган ҳосилдан бар­­­ча харажатлар миқ­­­­­дорини айириб, гектаридан олинган соф даромад кўр­сат­кичи аниқланди.

Навлар ва дура­гай­лар бўйича соф да­ро­маднинг фарқи олин­ган ҳосилдорликка боғ­лиқ бўлиб, барча нав на­муналари бў­йича олинган соф даромад микдори 997,9-323,6 минг сўм оралиғида бўлди.

Бодринг мўл ҳосил гарови

У чанқоқни босади ва оилага да­ромад келтиради. Эртаги бодринг жану­бий мин­тақаларда 1-15 апрель, марказий мин­тақаларда 10-20 апрель, шимолий мин­тақаларда эса 20-30 апрелда экилади. Ни­ҳоллар уруғ палла чиқарганда биринчи, бит­та чинбарг даврига киргандан кейин эса иккинчи марта ягана қилинади.

Ўсимлик атрофини мунтазам юмшатиб, озиқлантириб ва суғориб туриш керак. Ве­гетация мобайнида ҳар икки-уч суғориш­дан кейин қатор оралари 15- 16 см. чуқур­лик­­да юмшатиб турилади.

Мўл ҳосил етиштиришда гектарига 20 тон­на гўнг, соф ҳолда 180 кг. азот, 100 кг. фос­фор ва 75 кг. калий ўғити бериш тав­­­сия этилади. Ерга асосий ишлов бе­рилганда органик ўғитнинг ҳаммаси, фос­фор ва ка­лийнинг 75 фоизи солинади. Би­ринчи озиқ­лантиришда фосфор ва ка­лий­нинг қолган 25 фоизи, азотнинг 50 фоизи, ик­­кинчи озиқлантиришда азот­ли ўғитнинг қол­ган 50 фоизи берилади.

Бодринг — жуда серпалак экин. Унинг асо­­­­сий пояси 1-2 метргача етади. Ил­дизи эса унчалик ривожланмаган ва унинг асо­сий қисми тупроқнинг ҳайдалма қат­­лами­га, яъни 25- 30 см. чуқурликка та­ра­лади. Шу са­бабдан бу экин сувга ўта та­лаб­чан­дир.

Полиз экинлари уруғининг униб чиқиши экиш муддатини тўғри белгилашга боғ­лиқ. Юртимизнинг марказий минтақасида жой­лашган вилоятларда қовун ва тар­вуз­нинг эртаги навлари 15 апрелгача, ўрта­гиси 20 апрелдан 10 майгача, кечки­си 15 майдан 10 июнгача, жанубий вилоят­лар­да эртаги навлар 10 апрелгача, ўрта­гиси 10-20 ап­релда, кечкилари эса 10-20 июнда экилади. Шимолий минтақаларда эртаги навларни 20 апрелгача, ўртагиси­ни 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20-30 май­да экиш лозим. 1 сотих ерга экил­ган бод­рингдан 2 мил­лион сўмгача да­ро­мад олиш мумкин.

Пахтачилик, ғаллачилилик, сабзовот – полизчилик боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ва агрокимё ва механизация бўлими бошлиғи

Бобоқулов Зиёвидин Хасанович

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:01

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Халқимиз дастурхонига дармондориларга бой, сервитамин сабзавот ва кўкатлар етказиб...
Шу боис эртаги муддатда экиладиган карам, пиёз, сабзи, редис, ош лавлаги, укроп,...
Кўчат тайёрлашда помидор уруғи 1 м2 майдонга 8-10, ширин қалампир 16-20,...
Аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўла таъминлаш...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: