volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Зараркунандага қарши курашайлик!

Зараркунандага қарши курашайлик!

 Зараркунандага қарши курашайлик!
Чигирткалар — қишлоқ хўжалиги экинларига катта талофат етказувчи ҳашаротлардан бири ҳисобланади. Улар сабзавот-полиз, донли ва бошқа экинларни, шунингдек, яйлов ҳамда экинзорларни зарарлаб, ҳатто, буғдойнинг сут пишиш даврида унинг донини ҳам нобуд қилади.

Ҳозирги даврда чигирт­ка­лар­­­­га қарши кимёвий кураш энг қулай усул бўлиб, у анча са­ма­рали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул ҳисобланади. Фақат кимё­вий усул ёрдамида тез ва ўз вақтида, кам харажат қилиб, зарарли чигиртка ҳамда те­мир­­­­­чак­лар ялпи кўпайишининг ол­ди­ни олган ҳолда, қишлоқ хў­­жа­лик экинлари, яйлов ўсим­лик­лари сақлаб қолинади.

Чигирткаларга қарши кураш­да юқори самарадорлиги, иқ­ти­­­содий нуқтаи назардан аф­зал­­­лиги ҳамда ишлаб чиқариш унумдорлигининг баландлиги са­бабли, шу кунгача кимёвий усул кенг миқёсда қўлланилиб ке­линмоқда. Айниқса, бу усул­дан зараркунанданинг ялпи кў­пайган йиллари фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисоб­лана­ди. Чигирткаларнинг кўпайиши жа­­раёнининг авжга чиқиш ол­ди фазаларида кимёвий пре­па­­ратлар фақат ҳашаротлар ри­вожланиш ўчоқларида иш­ла­тилади. Атроф муҳитга бўлаёт­ган кимёвий таъсирни иложи бо­рича камайтириш учун пре­паратларни тўғри танлаш, иш­лов­ни ўз вақтида амалга оши­риш зарур.

Ҳозирги кунда чигирткаларга қарши кимёвий воситаларни иш­латишнинг пуркаш усули кенг тарқалган.

Бундан ташқари, вилоят Фав­қулодда вазиятлар бошқар­маси, Ўсимликларни ҳимоя қи­лиш мар­­кази вилоят филиали му­­­тахассислари, ве­теринария бошқармаси, ДСЭНМ, ви­лоят та­биат­ни муҳофаза қи­лиш қў­ми­та­си, "Қишлоқхў­жа­лик­кимё" ҲАЖ иштирокида чигиртка­лар­нинг вилоят ҳуду­ди­га кириб ке­лиши ва тар­қа­ли­шининг ол­дини олиш бў­йи­ча тадбирлар ўт­казилмоқда. За­раркунанда­лар­га қарши кура­шиш штаби ва штаб аъзо­ла­рининг вазифа­лари, башо­рат­лаш тизими ҳам­­да чигирт­калар оммавий тарқалган ҳу­дуд­ларда уларни йўқ қилиш бў­йича комплекс чора-тадбир­ларни кунлик таш­киллаш­ти­риш, масъ­ул хизмат­лар­нинг мав­­жуд имкониятлари тўғри­сида ту­шунтириш иш­лари олиб бо­рилди.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари томонидан қўшни республикалардан ви­лоят ҳу­дудига зарарли чи­гирт­­ка­­­лар­нинг кириб келиши, тар­қа­ли­ши­нинг олдини олиш бў­йича на­зорат ишларини ку­чай­ти­риш, те­гишли соҳа вакил­ла­ри­ни, оммавий ахборот во­си­та­­ла­ри­ни кенг жалб қилган ҳол­­да, за­рар­ли чигиртка­лар­­нинг тар­қа­ли­ши кутилаётган ҳу­дудлар­ни ўр­ганиб чиқиб, аҳоли ўрта­сида мунтазам кимё­­вий иш­­лов­лар бериш бў­йича ту­шун­­ти­риш иш­­лари олиб борил­моқда.

dustlikbayrogi.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:00

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Республикамизнинг сабзавот, полиз ва картошка экинлари майдонларида асосий зарар...
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Бош прокуратура, Адлия...
Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари кўмир ёрдамида ер ҳосилдорлигини...
Республикамизда кўп зарар келтирувчи зараркунандалар ва ўсимлик касалликлари...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: