volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » "Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали"

"Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали"

 

 

"Дилором Жамшид боғи" фермер хўжалигининг5 гектарери бўлиб, у узумзорга айлантирилган. Фермер хўжалиги раиси Жамшид Шаропов соҳасининг ҳадисини олган, ер билан тиллашадиган, тонгни узумзорда қаршилаб, кун қорайгунча шу ерда меҳнат қилаётган деҳқонлардан.

— Айни дам фермер хўжалигимизда дастлабки ҳосил мавсуми бош­­ланди, — дейди хурсанд бўлиб Ж. Шаропов. — Боғимизда ҳу­сайни, тоифи, қора кишмиш каби узумнинг ўндан зиёд тури бор. Ниҳолларнинг аксари уч йил олдин экилган эди. 8 йиллик ток­­лар ҳам бор. Ҳозир уларнинг барчаси ҳосилга кирди. Энг му­ҳи­ми, маҳсулотимиз жуда бозорбоп, харидоргир.

Деҳқоннинг айтганича бор. Боғдаги узумларнинг кўриниши кўз­ни қувнатади, мазаси ҳам жуда ширин. Дастлабки ҳосил гекта­рига 80-100 центнерга тўғри келди. Маҳаллий ва туман марказий бо­зорида бу боғнинг маҳсулотлари алоҳида ажралиб туради. Бун­дан Жамшид аканинг қувончи чексиз. Ҳар қандай деҳқон ҳам юқо­ри ҳосилини кўриб, йил давомида қилган меҳнатидан афсус­лан­майди-да. Қайтанга, бу келаси йилга яна куч-ғайрат, шижоат бағишлайди.

— Боғда оиламиз билан бирга меҳнат қиламиз. Октябрь ойигача барча ҳосилни йиғиштириб оламиз, — дейди раиснинг рафиқаси Дилором опа. — Ундан сўнг яна хомток қилиш мавсуми бош­ла­нади. Мен келган харидорларга узум, унинг мураббоси жуда ши­фобахшлиги тўғрисида гапириб бераман. Ўзим ҳам бунга амал қи­либ, ҳосилимиздан қишда истеъмол қилиш учун мураббо, шин­нилар тайёрлайман.

Узумзордаги ҳосилга ва оилавий деҳқонларнинг шижоатига қа­раб туриб, "Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали", дегимиз келади

 
Манба: www.dustlikbayrogi.uz

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Асли Қизилтепанинг "Ванғози"сидан бўлган Комилжон аканинг ота-боболари илмли,...
Навоий вилоятида қўшимча ва ихтисослашган боғдорчилик майдонларининг 1 минг 251...
Полизчилик туман фермер хўжаликлари фаолиятининг ажралмас қисми саналади. Бу йил...
Тошкент давлат аграр университетида “Йилнинг энг фаол ёш фермери” кўрик-танловининг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: