volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Ўзбекистон кенг миқёсда соя етиштиришни бошлайди .

Ўзбекистон кенг миқёсда соя етиштиришни бошлайди .

Ўзбекистон кенг миқёсда соя етиштиришни бошлайди .Вазирлар Маҳкамасининг «Соя экинини етиштириш ва аҳолининг соя ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда 2017-2021 йилларда соя экиш майдонларини босқичма-босқич кўпайтириб борилиши назарда тутилган. Шу муддат мобайнида асосий экин тариқасида уни етиштириш учун ҳаммаси бўлиб 92 266 гектар майдон ажратилиши мумкин, такрорий экин сифатида у 40 557 гектар ерга экилади.

 Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермерлар Кенгаши, "Ўзпахтаёғ” АЖга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

 соя экини экиладиган майдонларни фермер хўжаликлари ва контурлар кесимида аниқлаш ҳамда соя уруғлигини етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини белгиланган тартибда танлаб олиш;

  • соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва ёғ-мой корхоналари ўртасида соя етиштириш бўйича контрактация-шартномаларини тузиш ва рўйхатдан ўтказиш вазифалари юклатилади.
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва "Ўзпахтаёғ” АЖга 2 ой муддатда республика ҳудудларининг
  • тупроқ-иқлим шароитларига мос соя навларини жойлаштириш ва парваришлаш агротехникаси бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш ҳамда давлат органлари вакиллари билан биргаликда соя етиштирувчи фермер хўжаликларига сояни экиш ва етиштириш агротехникаси бўйича ўқув амалий семинарларини ташкил этиш топширилди.

 Кенг қамровли лойиҳани молиялаштиришга тижорат банклари жалб этилади. Улар ёғ-мой корхоналарига МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича умумий ҳажми 36,551 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратишади. Ушбу пуллар фермер хўжаликларига бўнак тўловлари сифатида 2017 йилнинг март ойигача тўланади.
Манба; norma.uz

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш порталида  Вазирлар Маҳкамасининг...
Мактабда  Навоий шаҳар ҳокимининг 2017 йилнинг 19 январдаги 01-03/21-сон билан...
Жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон...
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: