volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

ТУТ-КАМҚОНЛИКНИНГ ДАЪВОСИ

ТУТ-КАМҚОНЛИКНИНГ ДАЪВОСИТут дарахти Марказий Осиёга Хитойдан тахминан эрамиздан аввал 2-3 минг йилларда келтирилган. Унинг танасидан ясалган бешикларда не-не алломалар катта бўлмаган дейсиз. Чунки дарахт ёғочига қурт тушмаслиги сабабли азиз фарзанднинг ётоғи айнан тутдан ясалган. Бундан ташқари, қадимдан тут дарахтидан мусиқа чолғу асбоблари, ёзув қоғози ишлаб чиқарилади. Барглари ипак қурти учун озуқа бўлишдан ташқари, чангни ушлаб қолувчи, карбонат ангидридни ютиб, кислород ишлаб  чиқарувчи табиий восита. Мевасини таърифлашга эса тил ожиз.

Дунёда тутнинг жами 16 хил тури бор. У нафақат бизнинг ўлкада, балки Россия, Озарбайжон, Осиё қитъаси, Арманистон, Болгария, Африкада ўсади. Тут дарахтини ҳеч иккиланмай узоқ умр кўрувчилар сирасига киритиш мумкин. Чунки тут ўртача ҳисобда 200 ёшгача умр кўриши мумкин. Украинада ўсадиган тут дарахти яқинда 500 йилини нишонлади, деган хабарлар ҳам бор. Бизлар учун бу янгилик эмас. Негаки юртимизда минг йиллик тут дарахтлари ҳам топилади.

Бу мевали дарахтнинг, асосан, икки хил тури истеъмолга яроқли ҳисобланади. Бу оқ тут ва шотут (қора тут). Оқ тутнинг ватани Хитой, шотутнинг эса афсонавий Шом давлати — Эрон ва Афғонистон ҳисобланади.

Тут апрель ойида гуллайди. Гуллари майда кўримсиз.    Барглари тухумсимон ёки буйраксимон шаклли бўлади. Меваси май-июнь ойларида етилади. Тут тўлиқ етилган, сершира, янги узилган ҳолда ёки қуритилган (тут майизи) ҳолида истеъмол қилинади. Яна тутдан турли хилдаги пишириқлар, мураббо ва мармеладлар, қиём, шинни тайёрланади. Айрим халқларда эса мевадан шираси сиқиб олиниб, қолгани қуритилиб, қаҳва сингари дамлаб ичишади.

ТУТ-КАМҚОНЛИКНИНГ ДАЪВОСИ

Тут меваси серсув, унинг таркибида 82,9-86,2 фоизгача сув бор. Бундан ташқари, у сершира мева — 10,9-12,7 фоизгача қанд миқдорини сақлайди. Тутни қуритиб, истеъмол қилсангиз, шираси янада кўпаяди. Тут   майизда қанд миқдори 73,29-83,71 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, тут В, С, E, К, ПП витаминларига бой. Шунга кўра, уни дармонсиз, тез-тез шамоллайдиган одамлар кўпроқ еб туришлари керак. Минерал моддалардан эса калий, натрий, рух, селен, мис, фосфор, кальций, магний, темирга бой, уруғи 24-33 фоизгача ёғ ва бошқа ошловчи моддалар сақлайди.Таркибида кўп миқдорда фосфор сақлагани боис, тут ақлий фаолият билан шуғулланадиган кишилар учун кони фойда саналади. Айниқса, ўқитувчилар, талабалар, ҳисобчи ва офис ходимлари учун баҳор-ёз мавсумида сархил тут мевасини ҳар куни бир ҳовучдан истеъмол қилиб туриш айни муддао. Ҳомиладор аёллар учун ҳам тут меваси ҳомиланинг яхши ривожланиши учун керакли дармондорилар манбаи ҳисобланади.

Тут меваси иммун тизимни кучайтириб, организмни юқумли касалликларга қарши ҳимоя тизимини мустаҳкамлайди, терига барвақт ажин тушишидан сақлайди, кўриш қобилиятини ошириб, кўз тўрпардасининг зарарланиши каби касалликлардан асрайди.

Халқ табобатида тут қадимдан турли касалликларни даволашда қўлланилиб келинади.

ТУТ-КАМҚОНЛИКНИНГ ДАЪВОСИ

Янги йиғилган тут меваси ёки унинг шираси билан халқ табобатида оғиз ярасини самарали даволашган. Бунинг учун мевани қайнатиб, оғиз бўшлиғи чайилган. Тут шираси қонни тозалаш, қонни кўпайтириш мақсадида ҳам кенг қўлланган. Баргининг қайнатмаси эса ангина ва бошқа шамоллаш касалликларида иситмани туширувчи, чанқоқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилган.

Тут дарахти пўстлоғи майда туйилиб, кунжут ёғи билан аралаштирилиб, турли хилдаги оғир яралар даволанилади. Дарахт пўстлоғининг қайнатмасида эса шамоллаш ва ўпка касалликларида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.

Илдизининг пўстлоғидан тайёрланган қайнатма эса қуруқ, изтиробли йўтал, бронхит, бронхиал астма (нафас қисиши), қон босимининг кўтарилиши (хафақон, гипертония) касалликларини даволашда қўл келади. Негаки тут дарахтининг илдизи ва пўстлоғида қон томирларини  тозаловчи, қон айланишини меъёрига келтирувчи махсус моддалар мавжуд.  Бундан   ташқари, илдизининг қайнатмаси гижжани ҳайдашда ҳам энг осон даво ҳисобланади. Чилонжийда билан тут мевасидан тайёрланган қайнатма эса бўғма (дифтерия), қизилча (скарлатина) каби касалликларга даво бўлади.

ТУТ-КАМҚОНЛИКНИНГ ДАЪВОСИАбу Али ибн Сино ҳам тутдан шифобахш восита сифатида фойдаланган. Ширин тут иссиқ, нордон шотут эса совуқликдир. Тутнинг ширасида, айниқса, унинг мис идишга солиб қайнатилганида, буриштириш хусусияти кучаяди. Шу билан бирга у кучли ва ёмон хилтларнинг аъзоларга оқишини тўхтатади. Бу, айниқса, хом тутга хос бўлади.

Зийнати: агар тут, ток ва қора анжирнинг баргларини ёмғир сувида қайнатиб ишлатилса, сочниқорайтиради. Оқ тут барги томоқ оғриғи, янги узилган барг шираси тиш оғриғига, тут меваси ва унинг шираси оғиз ва томоқдаги шишларга даво бўлади. Тузлаб қуритилган тут эса ичбуруғкасаллигини даволайди. Буйрак, юрак-қон томир касалликларини даволашда эса тут меваси танани ортиқча суюқликдан тозаловчи, сийдик ҳайдовчи воситадир.

Тут мевасини қуритиб, ундан дамлама, компот тайёрлаб ичилса, дармонсизликни даволайди, озишга ёрдам беради, организмни тозалайди. Қишда тут дарахтининг куртагини олиб, тозалаб, дамламасини юракни қувватлаш учун ичиб юрилади. Тут дарахти гуллари ўсимлик ёғи билан аралаштирилиб, қоронғи жойда тиндирилса, теридаги майда ҳуснбузар, доғлар ва сепкилни даволаш учун ажойиб крем ҳосил бўлади. Танадаги эски яра ва шикастланган жойларни даволашда тут барги ва шохчасини майдалаб, ўсимлик ёғи билан аралаштириб суртилса, яралар тез битади, терида ўрни қолмайди.

ТУТ-КАМҚОНЛИКНИНГ ДАЪВОСИ

Оқ тут қалқонсимон без касалликларида кони фойда. Бунинг учун ҳар куни эрталаб соат 9 ларда 3 донагача тут мевасини истеъмол қилиш керак. Сабаби бу вақтда қалқонсимон без жуда фаол бўлиб, дармондорилар таъсирида ўзидан янада кўпроқ йод ишлаб чиқаради. Шотут организмдаги гормонал бузилишни тўғрилаб, жинсий майлни оширади, аёлларнинг яллиғланиш касалликларини даволашда қўл келади. Шунга кўра, у асал билан аралаштириб ейилса, эркаклар саломатлигини тиклайди. Оқ тут таркибида табиий антибиотик — ресвератол топилган. Бу эса унинг кўпгина сурункали касалликларни даволашга ёрдам беришини билдиради. Аёлларда кузатиладиган климакс ҳолатида кўп терлаш, қизиш каби нохуш аломатларни йўқотишда, юрак соҳасидаги оғриқларда кўпроқ шотут ейиш буюрилади.

Анъанавий тиббиётда оқ тут мевасидан камқонлик,  ошқозон-ичак хасталиклари,    гастрит касалликларини даволашда фойдаланилади. Барги ва янги очилган куртаги организмда моддалар алмашинуви бузилганида яхши ёрдам беради. Шифокорлар тутни ўт йўллари дискинезиясида, организмда кечаётган яллиғланиш жараёнларини даволашда буюришади.

Манба ekobarqaror.muloqot.uz

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
ЧИНОР ФОЙДАЛИМИ ЁКИ....?Сўнгги йилларда бир неча асрлардан буён юртимизнинг шаҳар ва...
Айни вақтда юртимиз бозорларида баҳорнинг тансиқ меваларидан бири бўлмиш қулупнайлар...
Ҳозирда жаҳонда узоқ вақт камида 1000 йиллар мабойнида ҳосил берувчи ўсимликлардан...
Уни экиш келажак учун киритилган сармоя билан баробар Маълумки, бугун хандон...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: