volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Кузги пилла қандай етиштирилади?

Кузги пилла қандай етиштирилади?

Бу йил  юртимизда баҳорда етиштириладиган пилла билан бир қаторда куз ойларида ҳам кумуш тола ҳосили олишга киришилди. Жорий мавсумда мустақиллик йилларида илк бор тажриба сифатида кенг кўламда амалга оширилаётган бу тадбир ўз самарасини бермай қўймайди, албатта. Хўш, баҳорги пилла билан кузгисининг фарқи нима? У қандай парваришланади?

Вилоят "Пилла" бирлашмасининг маълум қилишича, ба­ҳорда 17 минг қути ипак қурти вилоятимизга кел­тирилган бўлса, ҳозирги мавсумда уларнинг сони 300 қу­тини ташкил этмоқда. Пилла уруғчилиги кор­хона­лари томонидан кечадан бошлаб улар тарқатила бош­ланган.

— Ушбу мавсумдаги пилла билан баҳоргисининг фар­қи йўқ, — дейди биз билан суҳбатда бирлашма раҳ­­бари У. Нарзиев. — Фақатгина ҳозирги ипак қур­ти­га тут чопиб берилмайди, барглари териб бери­ла­ди, холос. Кўриб турганингиздек, етиш­тириладиган пилла режаси аввалгисидан 10 баробар кам. Шуни ино­батга оладиган бўлсак, ушбу мавсумда ҳам пил­лани сифатли парваришлашга озуқа етарли. Аҳо­ли хонадонларида ўртача ярим қутидан ипак қурти бо­қа­диган бўлса, бунда ипак қуртига баргни териб бе­риш мумкин. У яхши парваришланса, ҳосили ба­ҳор­ги­сидан кам бўлмайди.

Яна шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, баҳор мавсумида етиштирилган пилла учун аҳолига ўртача 9 минг сўм­дан пул тўланган бўлса, эндиликда ҳар бир килограмм ҳосил учун 15 минг сўмдан тўлаш режалаштирилган. 

Умуман олганда, юртимизда аҳолини иш билан таъ­минлаш масаласида пиллачиликни ривожлантириш­нинг ҳам алоҳида аҳамияти бор. Бу омил нафақат банд­­лик, балки оилалар фаровонлигини ошириш им­ко­ниятини ҳам беради.  

 

манба; .dustlikbayrogi.uz

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Қарорга мувофиқ тижорат банклари иштирокида таъсис этиладиган, ўзига маълум хўжалик...
Ўзбекистонда "Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилмоқда. Ўзбекистон президенти...
Ўзбекистон пиллакорлари 26,2 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, йиллик шартнома...
Вилоят "Пилла" АБР рахбари У.Нарзиев...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: