volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Янги кенгаш режалари белгилаб олинди

Янги кенгаш режалари белгилаб олинди

Янги кенгаш режалари белгилаб олинди

Президентимизнинг жорий йил 9 октябр­да­ги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва то­мор­қа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хў­жа­лиги экин майдонларидан самарали фой­даланиш тизимини тубдан такомил­лаш­ти­риш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармо­нига мувофиқ фермерлар кенгашлари фао­лия­ти тубдан ўзгартирилди.

Ҳужжатда мазкур кенгашнинг нафақат фер­мерлар, балки деҳқон хўжаликлари ҳамда то­мор­қа ер эгалари билан ҳам самарали фаолият юритиш механизми белгилаб берилган.

Фармондан сўнг 10 октябрь куни Прези­ден­тимизнинг "Фер­мер, деҳқон хўжаликлари ва то­мор­қа ер эга­лари фаолиятини янада ривожлан­ти­риш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғри­си­да"ги қарори ҳам қабул қилинди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тад­бирлар дастурига биноан 10 дан зиёд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бел­гиланган. Ана шунинг ўзи юртимизда ердан са­­марали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилганлигини тасдиқлайди.

"Илғор фермер", "Меҳнаткаш инсон", "Наму­на­ли томорқачи" кўкрак нишонларининг таъсис эти­­лиши илғор миришкорлар фаолиятига му­но­сиб баҳо бериш, уларнинг тажрибасини омма­­­­лаштиришга хизмат қилади. Кармана, Қи­зил­тепа, Навбаҳор, Хатирчи, Конимех ва Нурота туманларида ҳудудий кенгашларимиз фаолият олиб боряпти. Уларнинг моддий-техника ба­за­сини мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда. Барча кенгашларга тажрибали раҳбарлар та­йин­­ланган, кенгашлар фаолиятига малакали хо­димлар жалб этиляпти.

Бугунги кунда фермер хў­жа­лик­лари олдига қўйилган кўп тармоқли фаолиятни ташкил этиш асосий талаблардан бири саналади. Айтиб ўтиш керакки, улар нафа­қат қишлоқ хўжалиги, балки бошқа соҳаларда ҳам қўшимча иш ўринлари яратишлари керак. Ви­­­­лоятимизда келгуси йилда кўп тармоқли фер­мер хўжаликларини таш­кил этиш бўйича дастур қабул қилинди.Бунга асосан, жами 324 та фер­мер хўжалиги 17 та йўналишда ўз фаолият тур­лари­ни кен­гайтиради. Юқорида таъкидлагани­миз­дек, ло­йиҳаларнинг 70 дан ортиғи сервис хиз­­мат­ларини ташкил этиш, қурилиш материал­лари иш­лаб чиқариш билан боғлиқ.

Натижада қишлоқ жойларида 770 та янги иш ўр­ни яра­тилади. Албатта, бугунги кунда ҳу­дуд­лар­да на­фақат аграр соҳада, балки бошқа йў­налишдаги кичик корхоналар фаолиятини йўлга қў­йиш му­ҳим масаладир.

Ҳозирда вилоятимизда деҳқон хўжаликлари та­сарруфида850 гектарер, 19 минг гектар шах­сий томорқа мавжуд. Аҳоли томорқаларининг 12,6 минг гектари экин ерлари ҳисобланади. Бу икки йўналишда ечимини кутаётган муам­мо­лар ҳам мавжуд. Мазкур майдонларнинг катта қис­ми­­дан са­марали фойдаланилмаяпти. Бу­гунги кун­да ҳар бир ҳудуд бўйича мониторинг олиб бо­риш, муам­моларни халқ депутатлари маҳал­лий Кенгаш­ларида муҳокама қилиш, аҳолининг то­морқа ма­даниятини юксалтириш борасида аниқ режа асо­сида иш олиб бориш талаб эти­лади.


Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ...
Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси...
Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт...
Норматив-ҳуқуқий актларни муҳокама қилиш порталида  Вазирлар Маҳкамасининг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: