volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Хориж тажрибасини ўрганган миришкор

Хориж тажрибасини ўрганган миришкор

 Хориж тажрибасини ўрганган миришкор
 

Навбаҳор туманининг "Қоражон" қишлоғида туғилиб ўсган Дамир Абдуллаевнинг асл касби ҳисобчи. Кўп йиллар турли ташкилотларда ишлаган қаҳрамонимиз сўнгги беш йил давомида Жанубий Корея давлатида бўлиб, у ерда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилишини қунт билан ўрганди.

Кореяликларнинг миришкорлигига тан берган Д. Абдуллаев уларнинг тажриба­сидан илҳомланиб, шахсий томорқасида ҳам 8 сотихли иссиқхона барпо этди.

— У ерда ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабабли баҳор ойларида тарвузни ис­сиқ­хонада ўстиришаётганига гувоҳ бўл­дим, — дейди у. — Қишда эса, асосан киви, қулупнай етиштирилади. Келгусида таж­риба сифатида ушбу экинларни ҳам парваришлаш ниятим бор.

3 нафар ишчи меҳнат қилаётган иссиқ­хонада помидорнинг "К-26" ҳамда "Чинто" навла­ридан 1640 туп экилган. Бу турлар бошқа­ларига қараганда серҳосиллиги ва кў­рим­лилиги билан ажралиб туради. Ис­сиқ­хонада ўртача 18 даража ҳароратни сақлаб туриш учун кўмир ёқилғисига мос­лаштирилган печлар ўрнатилган. Ҳо­зирда помидорлар бир текис ривожлан­моқда. Февраль ойи бошларидан бозор­ларга тайёр маҳсулот чиқарилади. Ҳар бир туп­дан ўртача 3-4 килограммдан ҳосил олиш режалаштирилган.

"Қоражон" маҳалласидаги 600 та хона­дон­нинг шахсий томорқасидан самарали фойдаланаётганлиги нафақат ҳудуд фа­ро­вонли­гига хизмат қилади, балки ички бозорни си­фат­ли ва арзон резаворлар билан таъ­минлаш имкониятини ҳам яра­тади. Буни тўғри англаган ишбилар­мон­лар эса, алла­қачон тадбиркорликни бош­лаб юбо­ришган.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
    "Дилором Жамшид боғи" фермер хўжалигининг5 гектарери бўлиб, у...
Кармана туманининг "Ёшлик" маҳалласи вилоятимизнинг томорқа маданияти юқори даражада...
Бундан 25 йил олдин ҳовлисига 3 туп лимон кўчатини ўтқазган Мелибой Сиддиқов ўтган...
У ёқилғи-энергетика саноати, сувли кўмир суспензиясини мазут ва газ ўрнига ёқилғи...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: