volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ДАНАКСИЗ АНОР

ДАНАКСИЗ АНОР

20-12-2015, 15:18 | Янгиликлар
 ДАНАКСИЗ АНОР
Алишер Сафаров данаксиз анор навларини етиштириш билан шуғулланмоқда. У боғбонлар оиласида улғайганлиги боис, табиатга қизиқади, мевали дарахтлар етиштиришнинг сир-асрорларини тинимсиз ўрганишда давом этмоқда.
Ёш тадқиқотчининг данаксиз анор навларининг биоэкологик ва физиологик хусусиятлари мавзусида олиб бораётган илмий ишининг натижаси ўлароқ бу янги мева навини Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги "ўардиён оқ чашмаси" фермер хўжалигида бобоси Ибодулло Адизов билан амалиётда синаб кўрмоқда.

Алишер Сафаров бундай анор навининг қаламчасини Исроилдан олиб келиб, иқлим шароитимизга мослаштирди. Аниқроқ маълумот берадиган бўлсак, мазкур янги нав ўта шўрли ерларда ҳам ўсиб, юқори ҳосил бериш хусусиятига эга. Нав номига монанд бўлиб, меваси таркибида данак мутлақо йўқ, унинг ўрнини сахароза эгаллаган. Мева доначалари орасидаги юпқа парданинг деярли учрамаслиги ҳам кишини ҳайратга солади. Бундан ташқари, ушбу анор танаси сувни кам талаб қилади, эрта ҳосилга киради ва август ойида пишади. Мевасини келаси йил май ойигача табиийлигини йўқотмаган ҳолда сақлаш мумкин.
Бундай анорни парваришлаш боғбонларимиз учун қийинчилик туғдирмайди, — дейди ёш тадқиқотчи. — Унинг агротехник юмушлари оддий. Маҳаллий шароитда етиштирилаётган анор навлари пўстлоғи кўп ҳолларда пишиш вақтида ёрилиб кетади. Аммо бу нав мевасининг пўстлоғи юпқа бўлса-да, эластиклиги боис ёрилмайди.
Янги навдаги анор пўстида: смола, бетулин кислотаси, 28 фоизгача ошловчи ва бошқа моддалар ҳамда урсол кислотаси мавжуд. Мағзида эса қандлар, лимон, олма кислоталари, С витамини бор. Ушбу анор қаламчаларини тайёрлаш ва илдиз олдириш борасида баъзи жиҳатларга эътибор қаратилса, кифоя. Яъни, анор қаламчаларини тайёрлаётганда боғ қайчилардан фойдаланилади. Қайчининг тиғи спирт шимдирилган пахта билан тозаланиши шарт. Қаламчалар узунлиги 20-30 сантиметр, йўғонлиги эса 0,5-2 сантиметр бўлиши лозим.
 ДАНАКСИЗ АНОР
Уларни 60-70 фоизгача нам бўлган қумли 8-10 сантиметр чуқурликда сақлаш лозим. Сабаби, кўкламгача тиним даврини ўтаган қаламчада майда, нозик илдизчалар пайдо бўла бошлайди. Баҳор келиши билан қаламчалар эгатларга экилади. Эгатлар оралиғи 75-85 сантиметр бўлиб, қаламчалар бир-биридан 10-12 сантиметр узоқ масофага ўтқазилади. Уларни тиккасига ёки озгина қиялатиб, ер устида бир-икки дона куртак қолдириб экиш зарур. Экилган заҳоти суғорилади, икки-уч кундан кейин эса культивация қилинади. Қаламчалардан ўсиб ривожланган анор навини иккинчи йили бошқа навларга пайванд қилиш мумкин.
Дарҳақиқат, мазкур мева боғдорчиликда янгилик бўлиб қолмай, яхши даромад келтириши ҳам шубҳасиз. Ўзимизнинг маҳаллий анор навларидан 55 фоизгача шарбат олиш мумкин. Янги навдан эса олинадиган соф шарбат 90 фоизгача етади. Сабаби, меваси ўзимизнинг машҳур Дашнабод анорлариникига ўхшайди. Фақат унинг ҳажми бироз кичикроқ бўлиб, битта анор мевасининг оғирлиги 250-300 граммгача етади. Бу нав серҳосил бўлиб, касалликларга чидамли. Зарарли ҳашаротлар деярли таъсир ўтказа олмайди. Мевасининг пўсти ўта юпқа ва алкалоидлари кам. Анорнинг ичи тўқ жигарранг ва қизил тусда. Бу анорга чиройли тус бериб, экспортбоплигини оширади.
Бундан ташқари, данаксиз анор пўстининг ранги тўқ қизил. Саноатда анор пўстидан юқори даражадаги бўёқ олиш мумкин. Мевасининг таркиби шифобахшлиги ҳам мутахассислар томонидан қайд этилган.
Ҳозирда данаксиз анор нави кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Уни маҳаллийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ижобий натижа бергандан сўнг, бу навни юртимизда кенг миқёсда етиштириш мумкин бўлади. Ҳозирда "ўардиён Оқ чашмаси" фермер хўжалигида 200 туп худди шундай анор етиштирилмоқда. Келгусида ҳаттоки шўр ерларга ҳам ушбу анор навини экиб, мўл ҳосил олиш режалаштирилган.

fermeruz.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:20

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказда” ўтказилаётган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси...
Жорий йил 25 март куни академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик...
Сўнгги йилларда тоғли минтақаларга хос мевали дарахтларнинг кўплаб...
Туманларда жойлашган оила томорқалари-нинг майдонлари 0,03; 0,06; 0,10 га ва...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: