volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Истеъдодли ёшлар фестивали (15.09.2014 й)

Истеъдодли ёшлар фестивали (15.09.2014 й)

Навоийда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал вазифасини ўтаётир.

Навоий вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль доирасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини, “Мустақиллик менинг тасаввуримда” расмлар кўргазмаси, “Мустақиллик кубоги” ёш шахматчилар мусобақаси ва бошқа спорт беллашувлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

– Давлатимиз томонидан биз, ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз, – дейди фестиваль иштирокчиси Фахриддин Бардошев. – Мен таҳсил олаётган Навоий олимпия захиралари коллежида барча замонавий шароитлар яратилган. Шундай экан, Ватанимиз шарафини халқаро миқёсда улуғлашга ўз ҳиссамизни кўшмоғимиз зарур. Бу бизнинг фарзандлик бурчимиз.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Партиялар пленумлари Ўзбекистон Президентлигига номзодлар бўйича таклифларни кўриб...
Ёшлар учун янги иш ўринлари Навоий вилояти Хатирчи туманидаги чорвачиликка...
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон...
Пойтахтимизда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди Ўтказилган меҳнат ярмаркасига...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: