volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 09.12.2014 Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш ўтказилди

09.12.2014 Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш ўтказилди
09.12.2014 Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш ўтказилди
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг асосий қоидалари, тамойил ва мақсадлари мамлакатимизда яратилган ва самарали фаолият кўрсатаётган мукаммал қонунчилик ва ҳуқуқий базанинг, бутун дунёда “ўзбек модели” деб ном қозонган жамиятимизни ислоҳ этиш, демократлаштириш ва эркинлаштириш, таркибий туб ўзгаришлар ва мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича пухта ўйланган узоқ муддатли дастурнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлади.

Бундан 22 йил аввал демократик тамойиллар асосида қабул қилинган Асосий қонунимиз мамлакатимизда янги жамиятнинг ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.

Президентимиз Ислом Каримов кириб келаётган янги – 2015 йилни мамлакатимизда Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Тантанали маросим санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди, дея хабар беради ЎзА.
Манба: Anhor.uz

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Жорий йилнинг 6 апрель куни пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон...
Жорий йилнинг 24–25 март кунлари "Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси...
2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили 5 декабрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон»...
Ўзбекистон Президенти ХХР Давлат кенгаши аъзосини қабул қилди Кеча, 1...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: