volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Мева ва узум маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш истиқболлари муҳокама этилди

Мева ва узум маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш истиқболлари муҳокама этилди

Мева ва узум маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш истиқболлари муҳокама этилди


Жорий йил 25 март куни академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида «Мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашда илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланишдаги муаммо ва ечимлар» мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашни янада кўпайтириш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидладилар. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2013 йил 13 мартдаги "2013-2015 йиллар давомида республикада узумчиликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлди.

Бугунги кунда институт олимлари томонидан мевали, резавор мевали, ёнғоқсимон, субтропик, цитрус ўсимликлар ҳамда узумнинг янги навларини яратиш, маҳаллий ва интродукция қилинган навларни ўрганиш, уларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш, деҳқон-фермер хўжаликларига татбиқ қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориляпти.

Кейинги йилларда яратилган олманинг "Малика”, "Чўлпон”, "Ойдин”, "Нафис”, "Қизил тарам олма”, беҳининг "Мушк беҳи”, ўрикнинг "Бобо Ражаби”, шафтолининг "Шарқ”, нокнинг "Салом-2”, қорағатнинг "Рухшона”, қулупнайнинг "Ўзбекистон гўзали”, узумнинг "Ризамат”, "Кишмиш Ботир” каби навлари кенг майдонларда етиштирилаётир.

Анжуманда келгусида сифати ва таъм хусусиятлари бозор талабига жавоб берадиган, тупроқ шўрланишига чидамли пакана ва ярим пакана мева ва узум навларини яратиш борасидаги селекция ишларини кенгайтириш, интенсив типдаги мевалар кўчатчилигини кўпайтириш асосида деҳқон ва фермер хўжаликларига сифатли, сертификатланган мева кўчатларини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

www.agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:32

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказда” ўтказилаётган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси...
Жорий йилнинг 1 июль куни Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот...
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: