volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Миллий матбуот марказида «Мелиорация – ҳосилдорлик гарови» мазусидаги матбуот анжумани ташкил этилди

Миллий матбуот марказида «Мелиорация – ҳосилдорлик гарови» мазусидаги матбуот анжумани ташкил этилди

 Миллий матбуот марказида «Мелиорация – ҳосилдорлик гарови» мазусидаги матбуот анжумани ташкил этилди
Жорий йилнинг 19 апрель куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан «Мелиорация – ҳосилдорлик гарови» мазусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимларига мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини, жумладан, аграр соҳани ривожлантириш, модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўзимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан таъминлашга алоҳида эътибор берилиб, бу борада ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга устувор вазифалардан бири сифатида ёндошилаётганлиги таъкидланди.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг долзарб масалалардан биридир. Негаки, фермер ва деҳқонларнинг даромади кўп жиҳатдан тупроқ унумдорлиги, экинлар ҳосилдорлиги, демакки, айнан ерларнинг мелиоратив ҳолатига боғлиқ. Шунинг учун ҳам юртимизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш, ерларнинг шўрланиш даражасини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўлами йил сайин кенгайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур фармон қабул қилингандан буён ўтган давр мобайнида лойиҳалар амалга оширилган ҳудудларда 2 млн гектардан ортиқ суғориладиган майдонларда ер ости сизот сувлари сатҳи меъёр даражада ушлаб турилиб, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига ва барқарорлигини таъминланишига эришилди ҳамда ушбу ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашувининг олди олинди. Республикамиз миқёсида кучли шўрланган майдонлар 2007 йилга нисбатан 36,0 минг гектарга, ер ости сизот сувлари сатҳи 2 метргача бўлган майдонлар 257,3 минг гектарга камайишига эришилди.

Мелиорация тадбирлари амалга оширилган экин майдонларида пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 3–4 центнер, бошоқли дон экинлари эса 4–5 центнерга ошди.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги ишлар қамрови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ янада кенгаймоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланган 2013–2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирларга доир Давлат дастурига мувофиқ тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилининг пасайишига таъсир кўрсатувчи омилларга барҳам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тасдиқланган Дастурга мувофиқ лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудудларда 1 млн 130 минг гектардан ортиқ суғориладиган майдонларда ер ости сизот сувлари сатҳи меъёр даражада ушлаб туриш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлашга эришиш ҳамда ушбу ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувининг олди олиниши кутилмоқда

www.agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:22

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Жорий йил 25 март куни академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик...
Тошкент ирригация ва мелиорация институтида "Аграр соҳа тармоқларида электр...
Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: