volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Мева-сабзавот экспорти янада ошади

Мева-сабзавот экспорти янада ошади

 Мева-сабзавот экспорти янада ошади
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби тармоқлар жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди.

2015 йилда мамлакатимизда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 2 миллион 731 минг тонна мева, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум етиштирилди. Бу рақамлар Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти юқорилигини кўрсатиб турибди.

Пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва уларнинг экспортини оширишга бағишлаб ўтказилган халқаро семинарда шу хусусда сўз борди. "Ўзстандарт” агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари мева-сабзавот экспортини оширишнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

"Ўзстандарт” агентлиги бош директори ўринбосари Ж.Мирсаидов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортаётгани, уларни сақлаш инфратузилмаси ривожланаётгани, қайта ишлаш саноати такомиллашаётгани халқимиз дастурхони тўкинлиги манбаи бўлиб хизмат қилаётир.

– Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга 114 янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди, – дейди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ ва сув хўжалигини стандартлаштириш маркази директори ўринбосари Ойбек Соатов. – Натижада мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлаш қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу йил давомида нархларнинг мавсумий ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни экспорт қилишни кенгайтириш имконини бермоқда. Деҳқонларимиз етиштираётган сифатли маҳсулотларни стандартлаштириш тизими йўлга қўйилгани уларнинг жаҳон бозоридаги ўрни мустаҳкамланишига йўл очмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишлар кўламини оширади. Мазкур қарор асосида қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорига йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизим шакллантирилмоқда.

– Ўзбекистон экологик соф қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан дунёга танилган, – дейди Латвия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эдгарс Бондарс. – Бу борада Ўзбекистон билан Латвия доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунга мамлакатларимиз раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар асос бўлмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигимиз Ўзбекистон мева ва полиз маҳсулотларининг Европа бозорларига кириб боришига янада кенг йўл очади.

Семинарда қишлоқ хўжалиги махсулотларини сертификатлаштириш бўйича жаҳон тажрибаси, соҳага оид халқаро стандартлар ва уларни жорий этиш истиқболлари муҳокама этилди.

www.uza.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:11

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Ўзбекистон Россияга мева-сабзовот экспорти ҳажмини оширмоқчи...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: