volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада модернизациялаш масалалари муҳокама этилди

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада модернизациялаш масалалари муҳокама этилди

Қишлоқ хўжалиги соҳасини янада модернизациялаш масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий суғориш технологияларини кенг татбиқ этиш, экин майдонларини томчилаб суғориш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров, Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилаётган доимий эътибор сувни тежаш ҳамда минтақамизда экологик барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги илм-фанини янги босқичга кўтариш муҳимлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий суғориш технологияларини татбиқ этиш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, экин майдонларини томчилаб суғориш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Давра суҳбатида ўтган йиллар давомида мамлакатимиз бўйича 18,5 минг гектар майдонга томчилаб, 18,4 минг гектар ерга эгилувчан қувурлар ёрдамида, 16,3 минг гектар майдонда эгатларга плёнка тўшаб суғориш усуллари жорий этилиб, улардан самарали фойдаланиб келинаётгани қайд этилди.

Давра суҳбатида Томчилаб суғориш тизимини жорий этган фермер хўжаликлари ҳамда сувни тежовчи замонавий технологияларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиб бериш, асосий аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудлар атрофида мева-сабзавот ва полиз экинлари етиштирадиган майдонларда сувни тежовчи технологиялар янада кенг жорий этилишини жадаллаштириш масалалари илгари сурилди. Замонавий тежамкор технологияларни тайёрлаётган олимлар ва тадқиқотчиларнинг ишларини амалиётга кенг жорий этиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

манба;agro.uz

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация...
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли...
Жорий йилнинг 16–18 март кунлари пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ” кўргазмалар...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: