volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Қишлоқ ва сув хўжалигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Қишлоқ ва сув хўжалигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Қишлоқ ва сув хўжалигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Жорий йилнинг 3 февраль куни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан ҳамкорликда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида истиқболда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қатор долзарб вазифаларни амалга ошириш белгиланганлиги таъкидланди. Жумладан, соҳада таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини ошириш, бунинг учун пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаб қолган ерларга картошка, сабзавот, озиқ-овқат ва мойли экинларни, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни оқилона жойлаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, давра суҳбатида қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий шароитларга мослашган ҳайвон зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш, фермер хўжаликлари, энга аввало, кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқариш, қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш, транспортировка қилиш ва сотиш, агрокимёвий, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало замонавий сув ва ресурсларни тежайдиган агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, пилла боқувчиларнинг моддий манфаатдорлигини янада ошириш борасидаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш омиллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 манба; agro.uz

 

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
 2017 йилда халқаро молиявий институтларининг 337,8 миллион доллар миқдоридаги...
Жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон...
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация...
Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: