volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Чорвадорларга эътибор(06.09.2014 й)

Чорвадорларга эътибор(06.09.2014 й)

Чорвадорларга эътибор(06.09.2014 й)Чўпон-чўлиқлар қаҳратоннинг қаҳри-ю, саратоннинг жазирамасидан асло чўчимай, ўзлари ва халқи дастурхони тўкин-сочинлиги учун йил — ўн икки ой отар ортидан юришади. Чўлда саксовул дарахтлари, коврак, юлғун, янтоқ, шувоқ каби доривор гиёҳу буталар кўп учрайди. Қўй-қўзи, туя-бўталоқлар, от-қулунлар улардан истеъмол қилиб, кучга тўлади. Шу сабабдан бўлса керак, туя ва от сутидан шифобахш шубат, қимиз тайёрланади.
Томди туманига сафаримиз давомида "Томди" ва Балиманов номидаги ширкат хўжаликларининг бепоён яйловларига бордик, чўпон-чўлиқ, йилқи ва туябоқарлар билан самимий суҳбатлашдик.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг маълумотига қараганда, туман бўйича шу йилнинг 1 август ҳолатига 3020 бош йилқи мавжуд бўлиб, шундан 646 бош йилқи "Томди", 474 боши Балиманов, 1360 боши "Аяққудуқ", 166 боши "Керегетау", 93 бо­ши "Керизбулоқ", 84 бо­ши "Бирлик", 159 боши "Жана-Шаруа" ширкат хўжаликларида парваришланмоқда. 2014 йил туғиш мавсумида туман бўйича жами 556 бош қулун олинган. Йилқичиликдан жорий йилда 396 040 минг сўм даромадга эга бўлишди.

"Томди" ширкат хўжалиги бошқаруви раиси Жал­ғас Бурановнинг айтишича, хўжаликда 184 нафар ишчи меҳнат қилади. Ширкат яйловларида 62000 бош майда шохли мол, яъни қўй-эчкилар, 83 бош туя ва юқорида кўрсатилган миқдорда йилқи боқилмоқда.

Бош чўпон Сайдқул Аб­дреуков, Қуришбек Қожагелдиев сингари чорвадорларнинг ёшларга ўр­нак-намуна кўрсатиб ишлаётгани, чорвани қиш­лов­дан беталафот олиб ўтишда муҳим роль ўйнайди. Хўжаликда 17 та техника воситаси бор. Яйловларга чорвадорлар эҳтиёжи учун ичимлик суви ташиб келтирилади, қиш фаслида озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, чорвага ем-хашак етказилади.

Мустақиллик байрами арафасида маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Туман маданият ва спорт ишлари бўлими бадиий ҳаваскорлик гуруҳлари чорвадорлар ҳузурига концерт дастурлари билан тез-тез боришади.

"Томди" ширкат хўжалиги бош чорвашуноси Бақитбек Сейтбаев ҳамроҳлигида Балиманов номли ширкат хўжалигининг 1-фермасига йўл олдик.

Еру кўкдан оташ уфуриб турган офтоб найзаларини тикка сочади. Тер тепадан келади. Текис асфальт йўлда машина ўқдек учади. Аммо чорвадорлар учун энг яхши транспорт бу эртакларда куйланган тулпор, саману жийрон отлардир. Саҳрода кишнаган отлар, баҳайбат, виқорли туялар ўзини кўп куттирмади. Илк учраган уюрни завқланиб суратга оламиз. Чорвадорга кенг саҳро қўйнида узоғини яқин қилувчи отнинг аҳамияти катта. Йил­қичилик ҳам аслида фойда келтирадиган, сердаромад соҳа.

"Қинғир" фермасида бош чўпонлар — 88 бош туя­ни боқаётган Бақитбек Бегимов, 63 та йилқининг изидан юрган Шалхарбек Исмоилов билан гурунгимиз қўр олади. Чўпоннинг пишиқ ғиштдан тикланган уйида меҳмон бўлдик. Замонавий антенналар ҳовли саҳни ва томга ўрнатилган. Ичкарида деворларга ҳашамдор гиламлар илинган. Чўпон уйидаги бундай шароитни кўриб, соҳага, хусусан, чорвадорларга ҳукуматимиз томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётганига амин бўл­дик.

Албатта, самара, натижа ҳам шунга яраша бўлади. Шу боисдан "Қин­ғир"лик чорвадорлар билан бўлган мулоқотимиз давомида эришилаётган ютуқлар кўп бора тилга олинди.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ойимхолнинг отари Қоратоғ этакларига туташиб кетган ёвшану, ўт-ўланларга бой...
Тумандаги "Балиманов" ширкат хўжалигига қарашли "Қинғир" фермасига йўлингиз тушса,...
Мамлакат иқтисодий фаровонлигида чорвачиликнинг ҳам ўз ўрни бор. Кенг яйловларда...
Жанхужаев Серик Бабакулович  Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: