volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Ўзбекистонда сайлов кампанияси 15 сентябрдан бошланади(13.09.2014й)

Ўзбекистонда сайлов кампанияси 15 сентябрдан бошланади(13.09.2014й)

ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ 15 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ
13 СЕНТЯБР 2014, 07:30
2014 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси шу йил 15 сентябрдан бошланишини эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистонда сайлов кампанияси 15 сентябрдан бошланади(13.09.2014й)
Шу муносабат билан мамлакатимиз ва хорижий журналистлар учун ташкил этилган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида” қабул қилинган қарор ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясини ўтказишнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланади. Бирон-бир ташкилотнинг, авваламбор, марказ ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг сайлов жараёнига аралашишига, шунингдек, сайлов кампанияси иштирокчиларининг ҳеч қайсисига имтиёз ва преференциялар берилишига йўл қўйилмайди. Сайлов қонунчилигининг норма ва талаблари барча учун мажбурий ва бир хилдир. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда сайлов кампанияси жараёнига аралашиш ёки қонунчилик талабларини четлаб ўтиш, бузиш мақсадида қилинган ҳар қандай уринишнинг олди олинади ва қонунчиликка мувофиқ чора кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми ва “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов 2014 йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси – 21 декабрда ўтказилади, деб хабар берди ЎзА АА.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Партиялар пленумлари Ўзбекистон Президентлигига номзодлар бўйича таклифларни кўриб...
Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш...
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар...
Референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: