volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 01.10.2014 Президент Ислом Каримов эзгулик масканига ташриф буюрди

01.10.2014 Президент Ислом Каримов эзгулик масканига ташриф буюрди

Президент Ислом Каримов эзгулик масканига ташриф буюрди

Истиқлол йилларида мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш, уларнинг қонуний асосларини яратиш ва ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият берилмоқда. Имон-эътиқод, меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват каби фазилатлар халқимиз маънавий ҳаётини юксалтиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, муқаддас динимизни, азиз авлиё ва уламоларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида беқиёс ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Абдухолиқ Ғиждувоний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳазрати Имом мажмуалари сингари табаррук масканларда олиб борилган катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида бундай обидалар диёримизнинг гўзал, файзли масканларига айланди.

Ана шундай савобли ва улуғвор ишларнинг узвий қисми сифатида диний маърифат асосларини, дунёвий илмларни чуқур ўрганиш мақсадида Тошкент Ислом университети ташкил қилинди ва талабаларнинг замонавий таҳсил олишлари учун барча шарт-шароит яратилди.

Бундай савобли ва олижаноб ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз пойтахти азим Тошкентнинг кўҳна Минор мавзесида муҳташам масжид барпо қилинди.

Илгари хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари Ислом Каримов шу йилнинг 18 июль куни бу масканда бўлиб, қурилиш ишлари билан танишган эди.

Юртбошимиз бу ерда моҳир қурувчи, муҳандис ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр билдириб, мажмуани янада такомиллаштириш бўйича муҳим кўрсатма ва тавсиялар берган эди.

Орадан икки ярим ой ўтиб, мажмуадаги ишлар ўз ниҳоясига етди. Бугун, муқаддас Қурбон ҳайити арафасида Ислом Каримов ушбу эзгулик масканига ташриф буюрди.

Шу ўринда айтиш керакки, Президентимиз ғояси ва амалий таклифлари асосида яратилган ушбу лойиҳада миллий меъморчилигимизнинг, бутун дунёда машҳур бўлган масжид ва мадрасалар қуришнинг азалий анъана ва услубларидан ижодий фойдаланган ҳолда, ҳар жиҳатдан бетакрор, муаззам мажмуа барпо этиш кўзда тутилган эди.

Давлатимиз раҳбари муҳташам мажмуани ва унинг атрофида олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Муқаддас динимизга мувофиқ масжидда Қуръони каримдан тиловат қилинди.

Ислом Каримов масжиднинг ички ва ташқи кўриниши, баҳаво айвонлари, миллий ўймакорлик услубида ишланган устунлар, бино қуббасидаги олтин суви билан зийнатланган нақшларни кўздан кечириб, қўли гул усталарнинг меҳнатига муносиб баҳо берди.

Айни вақтда нафақат мамлакатимиз, балки минтақамизда ягона, бетакрор бўлган ушбу дину диёнат маскани ҳар жиҳатдан мукаммал бўлиши, бу ерга тоат-ибодат ниятида келадиган мўмин-мусулмонлар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш бўйича қурувчи ва мутахассисларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Халқимизнинг пок қалбини, олижаноб орзу-интилишларини, эзгу ниятларини ўзида мужассам этган ушбу муаззам меъморий мажмуа маънавиятимизни янада юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши муқаррар.

ЎзА

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов барча пахтакорлар ва меҳнаткашларни...
Президент Минскка йўл олди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014...
Президент Ислом Каримов “Минор” масжидига ташриф буюрди Давлат раҳбари...
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: