volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 02.10.2014 Президент Ислом Каримов “Минор” масжидига ташриф буюрди

02.10.2014 Президент Ислом Каримов “Минор” масжидига ташриф буюрди

Президент Ислом Каримов “Минор” масжидига ташриф буюрди
02.10.2014 Президент Ислом Каримов “Минор” масжидига ташриф буюрди
Муқаддас Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Минор” масжидига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари муҳташам мажмуани ва унинг атрофида олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди. Муқаддас динимизга мувофиқ масжидда Қуръони каримдан тиловат қилинди.

Ислом Каримов масжиднинг ички ва ташқи кўриниши, баҳаво айвонлари, миллий ўймакорлик услубида ишланган устунлар, бино қуббасидаги олтин суви билан зийнатланган нақшларни кўздан кечириб, қўли гул усталарнинг меҳнатига муносиб баҳо берди.

Ушбу дину диёнат маскани ҳар жиҳатдан мукаммал бўлиши, бу ерга тоат-ибодат ниятида келадиган мўмин-мусулмонлар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш бўйича қурувчи ва мутахассисларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди, дея хабар беради ЎзА.

Бундан олдин Ўзбекистон Президенти шу йилнинг 18 июль куни бу ерда бўлиб, қурилиш ишлари билан танишган эди. Ислом Каримов моҳир қурувчи, муҳандис ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр билдириб, мажмуани янада такомиллаштириш бўйича муҳим кўрсатма ва тавсиялар берган эди.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов барча пахтакорлар ва меҳнаткашларни...
Президент Минскка йўл олди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014...
Истиқлол йилларида мамлакатимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик...
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Латвия...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: