volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 18.10.2014 Эл дастурхонига барака

18.10.2014 Эл дастурхонига барака

Эл дастурхонига барака

18.10.2014 Эл дастурхонига барака
Халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, гўшт, сут ва тухумга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида чорвачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Сердаромад бу тармоқни янада ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларга Қизилтепа туманида ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
— Юртбошимизнинг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Шах­сий ёр­дамчи, деҳқон ва фермер хў­жа­ликларида чорва моллар кўпай­ти­ришни рағбатлантиришни ку­чай­­ти­риш ҳамда чорвачилик маҳсу­лот­лари ишлаб чиқаришни кен­гай­­­ти­риш борасидаги қўшимча чора-тад­бирлар тўғрисида"ги қа­рори соҳани ривожлантиришда му­ҳим омил бўлди, — дейди Қи­зилтепа ту­ман қишлоқ ва сув хў­жалик бў­лимининг чорвачилик бў­йича му­тахассиси Абдуваҳоб Яра­шев. — Қизилтепада бугун 7 та насл­­­чи­лик йўналишидаги фермер хў­жа­лиги фаолият кўрсатиб кел­моқ­да. Улар қарамоғида 1813 бош қорамол бор, шундан 360 боши си­гир.

Туманга 2014 йил чорвачилик дас­тури бўйича четдан 130 бош насл­­ли қорамол олиб келиш ре­жа­лаштирилган бўлиб, ҳозирги кун­­да туман тижорат банклари то­монидан 895 миллион сўмлик банк кредити ажратилди ҳамда фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳи­собидан 480 миллион сўм, жами 1375 миллион сўм сарфланиб, чет­дан 176 бош наслли қорамол олиб келинди.

Шунингдек, паррандачиликни ривожлантириш бўйича ҳам давлат дастурига киритилган 499 миллион сўмлик лойиҳа ишга туширилди. Унга асосан, фермерлар томони­дан 37000 дона парранда олиб ке­ли­ниб, парваришланмоқда.

— Жорий йил давлат дастурида бел­гилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, паррандачиликни ри­вожлантириш учун банкдан 40 мил­лион сўм кредит олдик, — дейди "Баҳ­­­риддин Баҳром келажаги" оила­вий корхонаси раҳбари Баҳ­ром Эргашев. — "Хўжа Ҳасан" ҚФЙ­дан ажратилган 20 сотих ерга то­вуқхона тиклаб, керакли жиҳоз­лар билан таъминладик. Бугун бу ер­да тухум берадиган 2000 дона товуқ парваришла­на­япти. Пар­ран­да учун фойдали озу­қани сотиб олиш маҳсулот сифа­тини оши­риш­да муҳимдир. Туман ҳокимлиги кў­маги билан "Навоийдонмаҳ­су­лотлари" ОАЖдан шарт­нома асо­си­да озуқабоп буғдой со­тиб олишга шароит яратилди. Шу­нингдек, соя шроти, балиқ суяк­ларини им­тиёз­ли нархларда сотиб олаяпмиз. Пар­­рандаларнинг турли касаллик­ларга чалинмаслиги учун эмлаш ишларини ўз вақтида олиб бо­ра­япмиз. Бу амалий ишларнинг бар­часи маҳсулот сифатининг ях­ши­ланишига, пировардида аҳо­ли дас­турхонига товуқ гўшти ва ту­хум маҳ­­сулотларининг арзон нархларда етказиб берилишига хиз­мат қил­моқда. Меҳнатимиз ўз самарасини кўрсатди. Ҳар ойда ички бозорга 45 минг дона тухум етказиб бе­ра­япмиз. Шунинг­дек, қўшимча ра­виш­да 10 та ишчи ўрни яратишга ҳам му­ваффақ бўл­дик. Эндиликда брой­лер жўжала­рини кўпайтириб, фао­лият турини кенгайтиришни ният қилиб ту­риб­миз.

Остонада турган қиш фермер­ларни чорва моллари учун қўшим­ча озуқа жамғаришга, мавсумни бе­талафот ўтказиш мақсадида алоҳида тадорик кўришга ундайди. Туманда аҳоли манфаатларини кўзлаб, жойларда ташкил этилган замона­вий савдо шохобчалари шрот, ше­луха ва омихта ем со­тиш­га ихти­сослашган. Энди фермер бо­зор ора­­лаб озуқа излаб юр­майди.

Тадбиркорларга ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имконият, енгиллик, имтиёзлар фа­ровон турмушимизни гуллаб-яшнатишда, оила даромадини шакл­­лантиришда, одамларни иш билан таъминлашда етакчи куч­­дир.

Ҳилола ҲИКМАТОВА.

Manba: Do'stlik bayrog'i gazetasi

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон...
Сунги беш йилларда Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини...
Ёшлар учун янги иш ўринлари Навоий вилояти Хатирчи туманидаги чорвачиликка...
Нурота туманидаги "Нурота гўшт" хусусий корхонасининг ишга тушганига ҳали кўп...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: