volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » 09.12.2014 Конституция куни – оддий кун эмас

09.12.2014 Конституция куни – оддий кун эмас

Конституция куни – оддий кун эмас


Бугун Конституция Куни. Дам оладиган кун, тўйиб ухлаш, ўзингизни оилангиз ва яқинларингизга бағишлаш учун яхши имконият... Агар сиз ҳеч қачон қўлингизга Конституцияни олиб варақлаб кўрмаган бўлсангиз ёки буни қилганингизга анча вақт бўлган бўлса, бугун давлатнинг Асосий Қонуни билан танишиш ёки уни яна бир эслаш айни муддао бўларди.

Конституция – шунчаки қонунлар тўплами эмас. У ҳар биримизга дахлдор бўлган ноёб ҳужжат, шу боис уни билиш шунчаки қизиққанингиз учун, эмас, айнан ўзингизнинг қонуний ҳуқуқларингизни билиш учун керак. Ҳуқуқлар эркинликлардан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Айнан Конституция инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига олий юридик кучни беради, унинг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилади.

Мен ҳам ушбу материални ёзишга киришар эканман, ишлаш ва сўз эркинлигига бўлган ҳуқуқ ва эркинликларимни амалга оширяпман. Чунки буни менга Конституция кафолатлайди.
09.12.2014 Конституция куни – оддий кун эмас
Конституция – мамлакатдаги барча қонунларнинг асоси, ҳар қандай маданий давлат ҳаётининг пойдеворидир. Ҳар бир фуқаро Конституцияга ўз муносабатини ўзининг ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шакллантиради.

Кимдир ўз ҳуқуқларини муваффақиятлироқ амалга оширади, чунки ўз муаммоларига нисбатан эътиборни, ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурматни ҳис қилади, кимдир эса амалдор шахснинг ман-манлиги, лоқайдлиги, дағдағасига дуч келади, бу эса одамлардаги давлат машинасига, қонун устуворлигига бўлган ишончнинг йўқолишига олиб келади.

Бундай умидсизлик натижасида ҳаётда қонун эмас, балки таниш-билишчилик ва келишиб олиш қобилияти муҳим деган фикр шаклланиши мумкин. Бу эса, биринчи навбатда, Конституциянинг нуфузига путур етказади, уни мамлакатнинг асосий қонунидан оддий китобчага айлантириб қўяди.

Айнан шу ерда ҳар биримизнинг фуқаролик позициямиз муҳим, яъни кимдир ўз нафсонияти, шахсий манфаатлари, такаббурлиги туфайли фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини топтаганида бунга бефарқ бўлмаслигимиз, индамасдан турмаслигимиз муҳим.

Дўстлар, сизларни Anhor.uz таҳририяти номидан Конституция Куни билан табриклаймиз! Сизларга саломатлик ва бефарқ бўлмасликни, Конституция ва конституцион ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олиш қобилиятини тилаб қоламиз.

Лола Исламова, Anhor.uz бош муҳаррири

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Пистанинг ватани Марказий Осиё ҳисобланади. Ўзбекистонда табиий ҳолатда деярли барча...
Халқаро анжуманлар саройида Конституция кунига бағишланган йиғилиш...
2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили 5 декабрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон»...
Ўзбекистон ва Россия селекционерлари ноёб пахта навини етиштирди Ўзбекистон ва...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: