volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги маккажўхори йиғиш машинаси яратилди

Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги маккажўхори йиғиш машинаси яратилди

 Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги маккажўхори йиғиш машинаси яратилди
Маккажўхори ўта фойдали, тўйимли ўсимликлардан бири саналади. Қадимдан маълумки, майя ва ацтеки қабилалари уни маданийлаштиришган. Ушбу ўсимлик уларнинг муҳим озиқ-овқат рационидан жой олган. Янги узилган маккажўхоридан озиқ-овқат сифатида, урғини эса қуритиб, попкорн ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг уни нон, қуймоқ ва кекслар тайёрлашда ҳам фойдали, ҳам тўйимли. Маккажўхори ёрмаси таркибида глютен йўқ, у қон таркибидаги холестерин моддасини маромида бошқаради.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти олимлари томонидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳаси учун мўлжалланаган маккажўхорини йиғиш машинаси яратилди. Машинанинг вазифаси баргпоя массасининг нобудгарчилигини камайтириш ва уни майдалаш сифатини ошириш ҳисобига сўталарга ишлов бериш сифатини оширишдан иборат.

К.Д.Астанакулов, Б.А. Хатамов, О.Ш.Очилдиев ва Г.Г.Фозиловлардан иборат муаллифлар гуруҳи бу фойдали модел учун № FAP 00975 рақамли патент олдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар беради.
Манба: darakchi.uz сайти

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 10:07

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ўзбек олимлари қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиш учун янги чигитни дорилаш...
"ПОЛЕСЬЕ-1500” русумли ўриш-майдалаш машинаси яшил ўтли, маккажўхори ва бошқа силос...
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот...
Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари кўмир ёрдамида ер ҳосилдорлигини...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: