volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Пойтахтимизда “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

Пойтахтимизда “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

Пойтахтимизда “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 24–25 март кунлари "Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилаётган "Ташаббус-2016” кўрик-танловининг якуний, республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, "Ҳунарманд” уюшмаси томонидан қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда "Ташаббус–2016” Республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган дастлабки босқичларида сараланиб, ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган 41 нафар энг илғор, энг тажрибали, энг ташаббускор тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил қилинди.

Тадбирнинг очилиш маросимида танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари, яъни республика босқичи иштирокчиларига лауреатлик дипломи, иштирокчи кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Она юртимизнинг бахту-иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – олий саодатдир” номли китоби ва бошқа мукофотлар топширилди.

Таъкидлаш жоизки, кўрик-танлов иштирокчилари орасидан ғолиблар, анъанага мувофиқ, учта асосий – " Йилнинг энг яхши тадбиркори”, "Йилнинг энг яхши фермери”, " Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича аниқланади.

Шунингдек фаол иштирокчиларга "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, "Энг яхши тадбиркор аёл”, "Энг яхши инновацион лойиҳа”, "Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, "Менинг юртим – менинг ифтихорим”, "Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, "Озиқ-овқат саноатидаги энг яхши йил тадбиркори”, "Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, "Энг яхши экспортчи”, "Энг масъулиятли ижтимоий шерик” каби номинацияларда махсус мукофотлар бериш кўзда тутилган.

Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими жорий йил 6 апрель куни соат 18:00 да муҳташам "Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтади.

www.agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:25

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Жорий йилнинг 6 апрель куни пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида Ўзбекистон...
Жорий йилнинг 16–18 март кунлари пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ” кўргазмалар...
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва...
Тошкент давлат аграр университетида “Йилнинг энг фаол ёш фермери” кўрик-танловининг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: